Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосарлар, турли ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёев 17 февралдаги қарори билан Лазиз Қудратов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Фото: Ўзбекистон халқаро пресс-клуби

Шунингдек, Нозимжон Холмуродов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. У 2022 йил август ойидан бошлаб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Нозимжон Холмуродов
Фото: ИТСВ

Олимхон Рустамов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимини эгаллади. У 2021 йил январь ойидан бошлаб инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Олимхон Рустамов
Фото: ИТСВ

2021 йилнинг мартидан ва 2018 йилнинг мартидан бошлаб вазир ўринбосарлари лавозимида ишлаб келган Хуррам Тешабаев ва Бадриддин Абидов инвестиция, саноат ва савдо вазири ўринбосарлари лавозимига ўтган.

Хуррам Тешабоев
Фото: ИТСВ
Бадриддин Обидов
Фото: ИТСВ

Бундан ташқари, вазирликнинг Халқаро ҳамкорликни таҳлил қилиш ва режалаштириш бош бошқармасига раҳбарлик қилган Ойбек Хамраев инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Сарвар Ҳамидов ҳам инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бунгача у Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида ишлаган. Улугбек Мурадов эса Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори лавозимида сақлаб қолган.

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мурат Мирзаев вазирлик қошидаги Хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентликлари директори бўлди. Бунгача мазкур лавозимни Улуғбек Қосимхўжаев эгаллаб турган эди.

Дилшод Саттаров Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбари лавозимида сақланиб қолган.

Улугбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига бўйсунадиган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатдан ўтказиш функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигида қолди). Бунгача у агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида вазирлик ва идоралар сони 28 тагача камайтирилишини маълум қилганди. Президент биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаришини айтганди. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. Шу билан бирга, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Аввалроқ, молия вазири ўринбосари Одилбек Исаковнинг маълум қилишича, давлат органларнинг қисқартиришили ва ихчамлаштирилиши ҳисобига Ўзбекистон давлат бюджети 2,8 триллион сўм тежайди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу маблағларни макталардаги болаларнинг овқатланишига йўналтириш таклифини илгари сурмоқда. Ўз навбатида Адлия вазирлиги ОАВда мамлакатда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, хусусан, яқинда вазирлик ва идораларнинг қайта ташкил этилиши ҳамда бирлашишига оид хабарларни танқид қилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023