Журналистлар Кремлнинг 2030 йилгача Беларусни тўлиқ назоратга олиш бўйича ички ҳужжатларини қўлга киритди

Бир гуруҳ журналистлар Россия ҳукуматининг «Россия Федерациясининг Беларусь йўналишидаги стратегик мақсадлари» номли ички ҳужжатини қўлга киритди. Унда Кремль 2030 йилга қадар Беларуснинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий потенциалини тўлиқ назорат остига олишни режа қилгани келтирилган, деб хабар беради «Досье».

Фото: Getty Images

Режани ишлаб чиқариш 2021 йилда амалга оширилган. Ҳужжат 17 варақдан иборат бўлиб, унда Россия ҳукуматининг Беларусдаги сиёсий, мудофаа, савдо ва ижтимоий мақсадлари баён этилган. Улар қисқа муддатли (2022 йилгача), ўрта муддатли (2025 йилгача) ва узоқ муддатли (2030 йилгача) ҳисобланади.

Шундай қилиб, Россия ҳукумати 2030 йилгача Беларусь қонунчилигини ўзлариникига мослаштириш, республиканинг ташқи сиёсатини назорат қилишни ва уни Россия манфаатларидан келиб чиқиб бошқаришни, мамлакатдаги ҳарбийларини кўпайтиришни, ахборот маконида рус ОАВларини кўпайтиришни, рус тилининг беларусь тилидан устуворлигини таъминлашни, шунингдек, «интеграцияга мойил бўлган россияликлар қатламини яратиш мақсадида» Беларусь фуқароларига Россия паспортларини бериш жараёнини соддалаштиришни режа қилган.

Бундан ташқари, Россия ҳукумати Беларусь илм-фан ва таълими орқали ўз таъсир доирасини тарғиб қилмоқчи бўлган. Бунга қадар мамлакат ҳудудида имтиҳон топшириш пунктларини очиш, шунингдек, Могилёв, Гродно ва Виебскда бир нечта маданият марказларини очиш режалаштирилган.

Россия ҳукумати ўз режаларини 1999 йилда Беларусь ва Россия ҳукуматлари ўртасида имозланган иттифоқ шартномаси орқали ҳам амалга оширмоқчи бўлган. У бўйича музокаралар 20 йилга чўзилиб кетганди. 2019 йилда ҳар икки давлат пул-кредит сиёсати ва солиқ қонунчилигига оид иқтисодий масалаларга тааллуқли 28 та иттифоқ дастурини келишишга муваффақ бўлгани эълон қилинганди.

Таъкидланишича, ушбу режаларни ишлаб чиқаришда Россия Қуролли Кучлари Бош штаби, Разведка бош бошқармаси, Ташқи разведка хизмати, Федерал хавфсизлик хизмати ва президент администрацияси бўлими ходимлари иштирок этган.

Журналистлар мазкур ҳужжатларни мустақил экспертларга кўрсатган бўлиб, улар бунинг ҳақиқийга ўхшашини ва унда келтирилган масалаларни жиддий кўриб чиқиш кераклигини тасдиқлаган. «Россиянинг Беларусга нисбатан мақсадлари худди Украинага бўлгани каби, фақат Россия Беларусни урушга эмас, иложсизликка мажбурламоқда», — дейди АҚШнинг OSCE’даги элчиси Майкл Карпентер.

Аввалроқ Лукашенко Украинадаги урушни тугатиш шартини айтганди. Шунингдек, у дунёдаги янги «қурол» номини маълум қилганди. Бундан ташқари, Лукашенко Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирган. Декабрь охирларида Лукашенко чегарадаги кескинликни зудлик билан камайтириш кучларини нима сабабдан текшириш бошланганини тушунтирганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023