Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосарлар тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 17 февралдаги қарори билан иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосарлар тайинлади.

Фото: Telegram / «Нигоҳ»
Хусусан, 2020 йил март ойидан буён иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
2022 йил сентябрь ойидан иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Эркин Рустамов иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
2020 йил март ойидан иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Адиз Бобоев иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари этиб тайинланди.
Анвар Каримов ҳам иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбари ўринбосари бўлди. У бунгача Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, молия вазири ўринбосари ва бошқа лавозимларда ишлаган.
Дилшод Султанов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди. У 2018 йил сентябрь ойидан молия вазири ўринбосари, аввалроқ Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси бошлиғи ва бошқа лавозимларда ишлаган.
2021 йил сентябридан буён молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган ва давлат харидлари портали фаолиятига масъул бўлган Гулнора Раҳимова ҳам иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлди.
2017 йил июнь ойидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасини бошқариб келган Миршод Қурбанов қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасига ўтказилгандан сўнг ўз лавозимини сақлаб қолди.
2022 йил март ойидан буён Кадастр агентлиги директори бўлиб ишлаб келаётган Фаррух Пўлатов ҳам ўз лавозимини сақлаб қолди.
Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ назорати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Лутфулло Умурзаков эса Давлат молиявий назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Омонулло Насритдинхўжаев (банк сектори учун масъул), Жамшид Абруев (пенсия тизими ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун масъул), Аҳадбек Хайдаров, Одилбек Исаков (биржани ривожлантириш, халқаро кредитлар рейтинглари ва еврооблигациялар учун масъул) бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан молия вазири ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.
Мирзоҳид Убайдуллаев, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш директори лавозимини тарк этди.
Аҳоли турмуш даражаси ва кузатувлари статистикаси бошқармасининг собиқ бошлиғи Умид Мадаминов ва молия вазирининг собиқ ўринбосари Ахадбек Хайдаров қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блоклангани учун ишдан олинган собиқ АКТ вазири янги лавозимга тайинланди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент фармони билан Ўзбекистондаги вазирликлар сони қисқартирилиши ҳақида хабар берилганди. 31 январь куни эса Ўзбекистон Президентининг қарори билан ҳукумат таркибидаги вазирликлар раҳбарларига ўринбосарлар тайинланган.