Ўзбекистонда бюджет ва нобюджет ташкилотларда ишловчиларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олиши маълум бўлди

Ўзбекистонда бюджет ва нобюджет ташкилотларда ишловчиларнинг 28 фоизи (1,4 миллион ходим) 1 миллион сўмгача, 24-25 фоизи (1,2 миллион ходим) 1 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача, 5,5 миллион сўм ва ундан юқори ҳақ олувчиларнинг сони – 12,9 фоизни (649 минг ходим) ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган давлат буджети даромадларининг 2022 йилдаги ижроси бўйича дастлабки натижаларида маълум қилинган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг статистикасида 2020-2022 йилларда республикадаги бюджет ва нобюджет ташкилотлари кесимида иш ҳақи даражаси ҳақида маълумотлар келтириб ўтилган. Унда қайд этилишича, Ўзбекистондаги бюджет ва нобюджет ташкилотларда ишловчи ходимларнинг сони 2022 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра, 5 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2021 йилда 4,8 миллион кишини ташкил этган.

Аниқланишича, 2022 йилда бюджет ва нобюджет ташкилотларида ишловчи 1,4 миллион нафар ходим 1 миллион сўмгача маош олган. Шунингдек, 1 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача ойлик олувчилар сони 2022 йилда 1,2 миллион нафарни ташкил этган. Шу билан бирга, 25,2 фоиз (1,26 миллион) ходим 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача маош олиши келтириб ўтилган.

Бундан ташқари, бюджет ва нобюджет ташкилотларида ишловчи 467 минг нафар ходим 4,5-5 миллион сўм ҳақ олган бўлса, 649 минг нафар ходим 5,5 миллион сўм ва ундан юқори маош олиши аниқланган. Статистикада келтирилишича, 2022 йилда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 156,9 триллион сўмга етиб, 2021 йилга нисбатан 30,7 триллион сўмга ошган.

Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишича, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 2022 йилда 393,3 миллиард сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 3,4 миллиард сўмга ёки 0,9 фоизга камайган.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2023 йилда иш ҳақи қанчага ўсиши прогноз қилинди

Аввалроқ Ўзбекистонда иш берувчи маош кечиктирилган ҳар бир кун учун ходимга компенсация тўланиши, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2022 йилда қарийб 4 млн сўмга етгани ҳамда Ўзбекистонда натура шаклида иш ҳақи тўланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023