Путиннинг Федерал мажлисга мурожаати икки соат давом этди. Йиллик мурожаатноманинг асосий мазмуни нима?

Россия президенти Владимир Путиннинг қарийб 2 соат давом этган Федерал мажлисга йиллик мурожаати ўз якунига етди. Meduza Россия етакчиси томонидан айтилган асосий тезисларни бир жойга жамлади.

Владимир Путин Федерал мажлисга мурожаатининг аввалида яна бир марта Ғарб давлатларни Украинадаги урушни бошлашда айблади. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳамма нарсани тинч йўл билан ҳал қилиш учун барча ишларни бажарган, бироқ АҚШ ва НАТО «келажакдаги жанговар ҳаракатлар театрини» ташкил этиб, Украинани катта урушга тайёрламоқда.

«Урушни айнан улар бошлаб берган ва биз уни тўхтатиш учун куч ишлатмоқдамиз. Босқичма-босқич, биз ‘махсус ҳарбий операция’ олдида турган вазифаларни аниқ ва изчил бажарамиз», — деди Россия президенти.

Шунингдек, Путин Украинадаги ҳокимият тепасида «неонацистлар» борлигини таъкидлади ҳамда Россия «Украина халқи билан уруш қилмаётганини» айтиб, яна бир бор украиналикларни «Киев режими ва уларнинг Ғарбдаги хўжайинларига бўйсунувчи» эканини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Путин иқтисодиёт ҳақида гапирар экан, Россияда ишсизлик даражаси пасайганини ва ялпи ички маҳсулотнинг 2,1 фоизга «бир оз» пасайишини қайд этди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда «Россия ҳақиқатдан ҳам иқтисодий ривожланишнинг янги циклига ўтмоқда, кўп соҳаларда ютуқ учун барча имкониятлар мавжуд».

Шу билан бирга, Путин ўз нутқи давомида бир қатор таклифларни ҳам илгари сурди. Хусусан, Украинадаги «ҳарбий операция» иштирокчилари учун ҳар олти ойда 14 кунлик таътил белгилаш, ўқиш муддати тўрт йилдан олти йилгача бўлган олий ўқув юртларида асосий кадрлар тайёрлаш тизимига қайтиш ҳамда 2024 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақини 18,5 фоизга ошириш режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисга йиллик мурожаатида унинг мамлакати АҚШ билан имзоланган стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномадан чиқишини айтиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023