Қашқадарёда эркак киши кўп қаватли уйдан тушиб кетиши оқибатида вафот этди — видео
Ижтимоий тармоқларда Qarshi city’да фуқаро кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан тушиб кетиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, тармоқларда 25–30 ёшли йигит 10-қаватдан сакраган бўлиши мумкинлиги айтилган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унда қайд этилишича, ҳозирда Қарши шаҳар прокурори бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқаронинг шахси ва содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳолатга алоқадор маълумотлар ҳақида қўшимча равишда хабар қилиниши маълум қилинган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик 6 ёшли бола 4-қаватдан тушиб кетганди.