Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида 21 февраль куни расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, тантанали маросимда сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистон раҳбарини қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат миллий мадҳиялари янграган. Сўнг давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган. Биргаликда суратга тушиш маросидан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди. Хусусан, «Ал-Иттиҳодия» саройида Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг музокаралари бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар давомида иккала давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилиб, ўзаро муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олди. Учрашувда cиёсат, хавфсизлик, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари музокараларнинг асосий мавзулари бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Президентлар Мисрнинг ‘Назар-2030’ стратегик режаси ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бир-бирига ҳамоҳанг эканини қайд этдилар. Давлатимиз раҳбари Миср Президентини Иқлим ўзгариши бўйича  СОР-27 халқаро саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, музокаралар чоғида етакчилар томонидан икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, кенг сиёсий мулоқот фаоллашгани, БМТ, ИҲТ, ШҲТ ва Қўшилмаслик ҳаракати каби халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро кўмаклашилаётгани, парламентлараро алоқалар жадаллашганини қайд этилди.

Томонлар коррупцияга, хавфсизлик соҳасидаги замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишдан, Афғонистонни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрни боғлаб турган транспорт йўлакларини ривожлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, маданий-гуманитар ва диний алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Араб тили мутахассисларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди. Ўзбекистон президенти 2024 йилда Арабшунослик глобал форумини биргаликда таклиф этиш ташаббусини илгари сурди.

Очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтган учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисига Ўзбекистонга ташриф билан келишни таклиф этди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишгани, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳирага боргани, Президент 2007 йилда Миқёси Нил яқинидаги хиёбонда Аҳмад Фарғонийга ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбар қўйиб, мутафаккирнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани ҳақида хабар берилганди

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023