Қорақалпоғистонда қурилаётган 5 қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди

Қонликўл тумани ҳокимлиги тумандаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилаётган беш қаватли уйнинг зинаси қулаб тушгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Қонликўл тумани «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги «Янги Ўзбекистон» массивидаги беш қаватли уйнинг зинаси қурилганидан кейин қулаб тушгани маълум бўлди. Туман ҳокимиятининг маълум қилишича, ушбу зиналар «Тақиятас Тау-Кита» темир-бетон заводи томонидан тегишли шартнома асосида етказиб берилган.

Қурилишга масъул «Имарат Қурилис конструкция» МЧЖ раҳбари Мақсет Бекимбетовнинг айтишича, ушбу бинода 2022 йил май ойида қурилиш ишлари бошланган. 2023 йилнинг 3 февраль куни бинонинг 3-қаватига зиналар ўрнатилган. 7 февраль куни уларда ёриқ ҳосил бўлиб, қулаб тушган.

«Бизга зиналарни етказиб берган корхона раҳбарларини чақириб, ҳолатни кўрсатдик. Шартномалари бор. Пуллари банк кредитлари орқали тўланган. Бошқа подъездларга ҳам ушбу зиналар қўйилган эди. Кўп вақт ўтмай, улар ҳам ёрилишни бошлади. Уларни ҳам завод масъулларига кўрсатиб, олиб ташладик. Уларни алмаштириб, умумий 9 зинани янгидан қуриб берадиган бўлди», — дейди Мақсет Бекимбетов.

Воқеа сабаб жабрланганлар йўқ. Ҳолат бўйича прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Одилов Ўзбекистонда қурилаётган объектларга буюртмачилар масъул эканини маълум қилганди. Унинг бу гапи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Қурилиш вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирган. Қурилиш вазирлигига кўра, тақдим этилган видеолавҳада гап қурилишда жавобгар аввало, буюртмачи экани хусусида борган. Боиси буюртмачи техник назорат бўйича мутахассисни бириктиради ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023