Россия Қўшма Штатлардан АҚШ ва НАТО ҳарбий техникаларини Украинадан олиб чиқишни талаб қилди

АҚШнинг Россияда элчиси Линн Трейси 21 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди ҳамда унга норозилик нотаси топширилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.

Россия ТИВ хабарида айтилишича, АҚШнинг Москвадаги элчисига топширилган норозилик нотасида Киевга етказиб берилаётган қуроллар, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, жумладан, Америка фуқаролари ҳам қонуний нишон эканлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, АҚШнинг Украина Қуролли Кучларини қурол-аслаҳа билан таъминланиши, Россия ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасига зарбалар бериш учун нишонларни аниқлашда украиналик ҳарбийларга ёрдам бериши таниқд қилинган.

«Шу муносабат билан элчига Қўшма Штатларнинг Россия билан барча соҳаларда қарама-қаршиликни чуқурлаштириш бўйича амалдаги агрессив курси самарасиз экани айтилди. Вазиятни пасайтириш учун Вашингтон АҚШ-НАТО ҳарбий ва техникасини олиб чиқиб кетиш, шунингдек, Россияга қарши душманона ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутувчи чоралар кўриши зарурлиги алоҳида таъкидланди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, Россия томони Қўшма Штатларга «Шимолий оқим 1» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларида содир бўлган портлашлар бўйича тушунтириш бериши ва айбдорларни аниқлаш бўйича текширувга халақит бермаслиги зарурлиги таъкидланган. Шу билан бирга, учрашувда икки томонлама бошқа характердаги қатор масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Мавзуга доир: Путин Россия Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича келишувдан чиқишини маълум қилди

Аввалроқ Россия президенти Мудофаа вазирлигини ядровий қуролларни синовдан ўтказишга тайёрлашга чақиргани, Ғарб давлатлари Украинага 321 та танк етказиб беришн  ваъда қилгани, Буюк Британия Украинада ҳарбий техникалар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлиги, Украина баҳорги ҳужумга қадар Ғарб давлатлари ваъда қилган танкларнинг чорак қисмини олиши ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023