Россия урушга талабаларни сафарбар қилиши мумкин

Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини доирасида университетларнинг кундузги бўлимларида таҳсил олувчи талабалар Украинадаги урушга оммавий сафарбар қилинишга тайёрланмоқда, дея хабар берди Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси.

«Бунинг учун ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга олиш бўлимларига кундузги бўлим талабаларига чақирув қоғозларини топширишда ёрдам берадиган ‘огоҳлантириш пунктлари’ яратилмоқда», дейилади Украина разведкаси баёнотида.

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Томск давлат педагогика университети раҳбариятига тегишли бўлган 9 февралдаги буйруқнинг нусхасини эълон қилди. Ҳужжатда «огоҳлантириш жойлари»да ишлаш учун маълум миқдордаги талабалар ва ходимларни ажратиш талаби келтириб ўтилган. Шунингдек, «огоҳлантириш пунктлари» таркибига киритиш муайян талабалар ва ходимларнинг розилигисиз ёки ҳатто олдиндан эълон қилинмаган маълумотларсиз содир бўлиши айтилган.

Бундан ташқари, Украина разведкаси Новосибирск педагогика университети ва Томск политехника университети ходимлари ҳам худди шундай буюртмалар олишганини маълум қилган.

Разведка маълумотларига кўра, Россияда навбатдаги сафарбарлик тўлқини қўшимча қонуний асосларни талаб қилмаслиги мумкин. Сафарбарликнинг эҳтимолий санаси сифатида 1 апрелгача бошланиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган эди. Сафарбарлик эълон қилиниши фонида мамлакатни оммавий тарк этишлар ортиб кетган ва бунинг оқибатида қатор шаҳарларга авиарейслар учун чипталар тугаб қолганди. Бундан ташқари, Кремль Россияда сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланганини рад этгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023