Шавкат Мирзиёев Миср ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Мисрга расмий ташрифининг биринчи кунини ушбу мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувдан бошлади, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Миср томонидан тадбирда халқаро ҳамкорлик бўйича вазир Рания ал-Машат, Савдо палаталари федерацияси президенти Иброҳим Маҳмуд ал-Арабий, Elsewedy Electric, El Araby Group, Orascom Construction, Poliserve Group, Al-Rowad, Lotus Garments Group каби йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этган.

Учрашувда икки томонлама муносабатларда улкан салоҳият борлиги, ишбилармонлик ва тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ўзаро инвестицияларни фаоллаштириш ва савдони ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ишбилармон доиралари биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ўтмишда гуллаб-яшнаган Буюк Ипак йўлидек мустаҳкам ҳамкорлик кўприкларини қайта тиклашда муҳим ўрин тутишини кўрсатиб ўтган.

Кейинги йиллардаги шериклик суръати мамнуният билан қайд этилган. Хусусан, товар айирбошлаш кўрсаткичлари каррасига ошган, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони 6 баробар кўпайган.

Давлат раҳбари куни кеча ўтган Ўзбекистон—Миср бизнес форумининг самарали натижаларини, унинг якунида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномаларни амалга ошириш юзасидан аниқ келишувларга эришилганини юксак баҳолаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Энергетика, электротехника, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, чарм-пойабзал тармоқларида саноат кооперацияси учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

«Миср компанияларига мамлакатимизда катта инвестиция дастурларини биргаликда амалга ошириш учун барча имкониятлар очиқ», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва янги ўсиш нуқталарини рўёбга чиқариш юзасидан фикр алмашилди. Қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга оширишни тез фурсатда бошлаш бўйича таклифлар билдирилган. Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари ўз чиқишларида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бўлаётган янгиланишлар, иқтисодиётнинг либераллашуви ва қулай инвестиция муҳити яратилгани Миср бизнесининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини кенгайтириш учун катта имкониятлар очаётгани алоҳида қайд этилган. Масалан, Elsewedy Electric компанияси электр энергияси, трансформаторлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Мисрдаги энг йирик корхона бўлиб, шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, трансформаторлар, кабель-сим маҳсулотлари ва қўшимча қисмларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр.

Orascom Construction Ўзбекистонда индустриал парк яратган ҳолда унинг ҳудудида лок-бўёқ маҳсулотлари ва қурилиш материаллари учун кимёвий моддалар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, шунингдек, 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қуришдан манфаатдор эканини билдирган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида фикр-мулоҳозалари билан бўлишиб, Мисрнинг йирик сармоядорлари мамлакатимизни Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун кўприк сифатида кўраётганларини қайд этдилган.

Президент Шавкат Мирзиёев билдирилган режа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон томонининг мутасаддиларига таклиф этилган лойиҳалар ижроси устидан қатъий назоратни таъминлаш топшириғини берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қўшма «йўл харитаси» қабул қилиниши белгилаб олинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳирага боргани, Президент 2007 йилда Миқёси Нил яқинидаги хиёбонда Аҳмад Фарғонийга ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбар қўйиб, мутафаккирнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани ҳақида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023