Тошкентда безорилик ҳаракатини содир этган 23 ёшли қиз 1 йилга қамалди — видео

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман судида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, жамоат жойида қўшниларини уриб, тан жароҳати етказган 23 ёшли қизга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Севимли телеканалидаги «Замон» дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 17 октябрь куни айбланувчи жамоат жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Янгиҳаёт туманидаги хонадон олдидан ўтиб кетаётган жабрланувчини турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

«У қиз мени ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, шахсиятимга тегди. Зерикиб қолган шекилли. Кейин бориб уни урмоқчи бўлдим», — дейди айбланувчи.

Шундан сўнг, судланувчи жабрланувчига қараб тош бўлакларини отади. Натижада тош безориликни олдини олишга ҳаракат қилаётган 1972 йилда туғилган аёлга бориб тегади.

«Бир-бирингиз билан жанжаллашманг деб айтдим. Жабрланувчини олиб кетаётган пайтим 23 ёшли қиз ердан тош олиб отди. Отилган тош эса менга тегди. У қиз эса келиб мендан узр сўради», — дейди 1972 йилда туғилган аёл.

Шунга қарамай судланувчи воқеа жойида бўлган дугонасининг сўзларига кириб, ўз жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттирган.

«Қарасам қиз милицияга телфон қилмоқчи. Дугонамни гапига кириб, қизни бориб яна урдим», — дея изоҳлаган ўз ҳаракатларини айбланувчи.

Жабрланувчини калтаклаётган пайти 23 ёшли қизнинг ўзи ҳам жароҳатланган. Натижада қизининг жароҳатланганини билиб қолган айбланувчининг онаси жабрланувчининг уйига бориб, жанжал қилган. Қайд этилишича, судланувчи хонадондаги бир қанча гул тувак ва чойнак пиёлаларини, шунингдек, уйнинг деразаларини тош бўлаклари билан синдириб, уй эгаларини ҳақоратлаган.

«Оиламдан келиб чиққан ҳолатда айтаман. Кўп қийинчилик кўрдим. Қўлимдан келса ёрдам бераман. Мени кечиринглар деб айтяпман буларга», — дея йиғлаб қилган хатти-ҳаракатлари учун узр сўраган судланувчи қиз.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида прокурор судланувчини 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Суд ҳукмига кўра, 23 ёшли қиз Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан ушбу кодекснинг 57-моддасига биноан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Маълум қилинишича, бунгача ҳам 23 ёшли қизга нисбатан 2 марта маъмурий иш қўзғатилган. Унга кўра, биринчи иш ярашув билан тугатилган бўлса, иккинчи иш эса маъмурий жавобгарлик билан якунланган.

Мавзуга доир: Андижонда 9 ёшли қизни 17 марта пичоқ уриб ўлдирган аёл қамалди

Аввалроқ Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатган блогер қиз қамалгани, Бухорода 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС юқтирган 20 ёшли аёл уч йилга қамалгани ҳамда Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023