Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги баъзи жойларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани «Мевазор» МФЙ ҳудудидан ўтган ер ости юқори босимли газ қувурида газ сизиб чиқиши аниқланган ва ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 21 февраль куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар туманнинг қуйидаги истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Шундан аҳоли истеъмолчилари:

  • «Мевазор» МФЙдаги 122 та уй хўжалигида;
  • Геологлар кўчасидаги 149 та уй хўжалигида;
  • Гулзор кўчасидаги 150 та уй хўжалигида;
  • Тонг кўчасидаги 148 та уй хўжалигида;
  • Узумзор кўчасидаги 151 та хўжалигида;
  • Минг ўрик кўчасидаги 139 та хўжалигида;
  • Олмазор кўчасидаги 158 та уй хўжалигида.

Улгуржи истеъмолчилар:

  • «Мевазор» МФЙдаги 3 та;
  • Геологлар кўчасидаги 3 та;
  • Гулзор кўчасидаги 3 та;
  • Тонг кўчасидаги 2 та;
  • Узумзор кўчасидаги 1 та;
  • Минг ўрик кўчасидаги 4 та;
  • Олмазор кўчасидаги 7 та.

Шунингдек, Чилонзор тумани «Лутфий» МФЙ Лутфий кўчаси 93−94-уйлар оралиғидаги ер ости ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиши аниқланган ҳамда ҳолатни бартараф этиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли 21 февраль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар туманнинг қуйидаги истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Шундан аҳоли истеъмолчилари:

  • «Лутфий» МФЙдаги 378 та уй хўжалигида ҳамда 2 та кўп қаватли уйдаги жами 98 та аҳоли хонадонида;
  • «1-Қатортол» МФЙдаги 356 та уй хўжаликларида ва 2 та кўп қаватли уйдаги жами 128 та аҳоли хонадонида;
  • «Нафосат», «Диёр» МФЙлардаги 58 та кўп қаватли уйдаги жами 2298 та аҳоли хонадонида;
  • «Қатортол» ва «Чўпон ота» МФЙлардаги 48 та кўп қаватли уйдаги 1896 та аҳоли хонадонида;
  • «Боғзор», «Оқтепа» МФЙлардаги 64 та кўп қаватли уйдаги 2682 та аҳоли хонадонида.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланиши қайд этилган.

«Истеъмолчилар барча газ жиҳозларни ўчириб қўйишларини, шу билан бир қаторда табиий газдан фойдаланишда техник қоидаларга амал қилишларини сўраймиз. Зарурат туғилганда 1104 қисқа рақами ёки 104 диспетчерлик хизмати билан боғланиш мумкин. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Туркманистон юборган бепул суюлтирилган газ Ўзбекистонга етиб келгани, Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1 млрд долларлик газ сотгани маълум бўлганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023