Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса, дарҳол Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қилишга ваъда берди

Дональд Трамп АҚШда ўтказиладиган кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, ҳарбий можарони ҳал этиш учун Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилади. Бу ҳақда Американинг собиқ президенти Флоридада ўз тарафдолари олдидаги чиқиши давомида маълум қилди, деб хабар беради RSBN телеканали.

Фото: Getty Images

«Ғалабам аниқ бўлган кечадаёқ икки инсонга қўнғироқ қиламан: Путин ва Зеленскийга. Мен уларга ‘Учрашишимиз керакʼ дейман. Бу масалани ҳал эта олишимга кафолат бераман… Биз 24 соат ичида битим имзолаймиз», — деган Трамп.

Собиқ президент агарда АҚШ етакчиси лавозимини сақлаб қолганида Россия ҳарбий операцияни бошламаган бўлиши ҳақидаги иддаосини қайтарган. Шунингдек, у Украинага кўрсатилаётган ёрдамлар учун маблағ сарфлашни тўхтатишга чақирган. «Миллиардлаб, юз миллиардлаб долларни ҳавога учириш керак эмас», — деган Трамп. Унинг ҳисоблашича, АҚШнинг қўллаб-қувватлови можаронинг узоқ давом этишига сабаб бўлмоқда.

Трамп ўз номзодини президентлик лавозимига илгари суриб бўлган. У олдин ҳам бир неча бор Украинадаги уруш ҳақида гапириб, амалдаги президент Жо Байденнинг ҳаракатларини танқид қилган ва қарама-қарши баёнотлар берганди.

Аввалроқ Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашиш учун ариза бергани, Трамп сайловда қатнашишига тўсқинлик қиладиган ягона сабабни айтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, декабрь охирларида Вакиллар палатасининг 2021 йили Капитолийга қилинган ҳужумни тергов қилаётган қўмитаси ўзининг якуний ҳисоботини эълон қилган ва Трампга давлат лавозимларида ишлашни тақиқлашини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп тарафдорлари 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб кирганди. Оқибатда беш киши, жумладан, бир полициячи ҳалок бўлган. АҚШ президенти Жо Байден буни қуролли қўзғолон деб атаган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023