Туркияда юз берган навбатдаги зилзилалар оқибатида учта бино қулаб тушди

Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида яна иккита зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD)га таяниб Anadolu агентлиги хабар берди.

Фото: Anadolu

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, зилзила оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, 213 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қулаб тушган учта бино ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи ер ости силкиниши маҳаллий вақт билан соат 20:04 да қайд этилган — 6,4 балл, иккинчиси соат 20:07 да содир бўлган — 5,8 балл. Зилзила эпицентрлари мос равишда Дефне ва Самандағ туманларида жойлашган.

Биринчи зилзила ўчоғи 16,7 километр, иккинчиси эса 7 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила кучи Сурия, Ливан, Иордания, Ироқ, Фаластин ва Исроилнинг қўшни вилоятларида ҳам сезилган. Суриянинг Идлиб, Ҳалаб, Хом каби қатор вилоятлари аҳолиси ваҳимада кўчаларга югуриб чиққан, бир қанча иншоотлар қулаб тушган.

Ливанда ер ости силкиниши бутун мамлакат бўйлаб, жумладан, пойтахт Байрутда ҳам сезилган. AFAD фуқароларни денгиз сатҳи 50 сантиметрга кўтарилиши мумкинлиги сабаб соҳилдан узоқроқда бўлишга чақирган.

Туркия вице-президенти Фуат Октай аҳолидан зарар етган биноларга яқинлашмасликни сўраган. Маълумотларга кўра, 6,4 балли зилзиладан кейин Дефне туманида 32 та афтершок қайд этилган. Искандарун шаҳрида бўш уч қаватли бино қулаган, Антакия марказидаги яна иккита иншоотга зарар етган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг айтишича, зилзилаларда инсонларнинг оммавий ҳалок бўлишида айбдор дея гумонланаётган камида 113 кишини ҳибсга олишга ордер берилган. Тергов давомида бир неча киши ҳибсга олинган. 11 февраль куни Истанбул аэропортида Меҳмет Яшар Кошкун ушланганди — у зилзила вақтида бутунлай қулаб тушган 12 қаватли турар жой биносининг қурилиши билан шуғулланган пудратчидир. Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, у Черногорияга учиб кетмоқчи бўлган. Мазкур аэропортда 12 февраль куни Явуз Каракуш исмли яна бир пудратчи рафиқаси билан қўлга олинган, улар Грузияга учмоқчи бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023