«Украина бир йил ичида Ғарб ваъда қилган пулларнинг фақат ярмини олди» — FT

Украинада уруш бошланганида Ғарб давлатлари ва ташкилотлари мамлакатга 64 миллиард евро ажратишни ваъда қилганди, бироқ 2022 йил охирига келиб Киев ушбу маблағларнинг яримидан камини — 31 миллиард евро олган. Бу ҳақда Кил институтининг жаҳон иқтисодиёти бўйича тадқиқотлари натижасига таяниб The Financial Times хабар берди.

Институт илмий ходими Кристофер Требешнинг айтишича, Европа Иттифоқига жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин маблағларнинг бир қисмини ажратиш бўйича сиёсий ва юридик розилик олишига салкам ярим йил вақт керак бўлган. Унинг таъкидлашича, ҳарбий можаронинг актив фазаси бўлиб турган, харажатлар ортиб, даромадлар камайиб кетган бир вақтда «бу шубҳасиз муаммо ҳисобланади».

Таҳлилчилар хулосасида қайд этилишича, Ғарб давлатлари олдинлари шу каби можароларда ёрдам учун сезиларли даражада кўп маблағ ажратиб келган. Масалан, 1990–1991 йилда Форс кўрфазидаги уруш вақтида Германия иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашга ЯИМнинг 0,5 фоизини йўналтирган, бу ҳозирда Берлин Киевга ваъда қилган маблағлардан уч баробар кўп демак.

«Ўтган даврга нисбатан бу нақадар камлигини билиб ҳайратда қолдим, чунки ҳозирда давлатлар олдингидан анча бой ва иқтисодий жиҳатдан қудратли… Агарда биз хоҳласак, бундан ҳам кўпроқ ёрдам бера оламиз», — дейди Требеш.

Европа Иттифоқи ва Европа инвестиция банки 2022 йилда 30 миллиард евро ажратишга келишиб олганди, аммо ушбу маблағларнинг 17,5 миллиарди Киевга етиб бормаган. Ноябрь ойида Европа Иттифоқи тўловлар механизмини қайта кўриб чиққан ва 2023 йилда Украинага ҳар ой 1,5 миллиард евро берилишини маълум қилган.

Украина Молия вазирлигига кўра, мамлакат учун хорижлик шерикларидан ҳар ойда 3 миллиард доллар талаб этилади. Вазир ўринбосари Ольга Зикованинг айтишича, ҳужумат бюджет дефицитини камайтириш бўйича тизимли ишларни амалга оширган, АҚШ ва Европа Иттифоқи эса йил давомида 30 миллиард доллар миқдорида молиялаштиришни тақдим этишга тайёрлигини тасдиқлаган.

Аввалроқ Байден Украинага 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганди. Феварль бошида АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олиши тўғрисида хабар берилганди. Гап Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023