Украина «икки фронтдаги катта жангга» тайёргарлик кўраётгани маълум қилинди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба мамлакат икки фронтда катта жангга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди, деб хабар беради TCH телекомпанияси.

Фото: Getty Images

Вазирнинг фикрича, биринчи фронт — дипломатик, иккинчиси — ҳарбий.

Кулеба яқин вақтлар ичида НАТО шарқий қаноти давлатлари етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтиши ва унда Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши мумкинлигини айтган.

«Ҳозирда барча дўстларни, Украинага ростдан ёрдам бера оладиганларни максимал даражада сафарбарликка жалб этиш керак», — дейди вазир.

Украина дипломатияси мамлакатга Литва, Ирландия ва Польшадан еттита автотрансформатор, Германия, Норвегия ва Испаниядан 543 та генератор, Финляндиядан 24 та, Озарбайжондан 44 та трансформатор, Исорилдан эса 19 та кучли генераторни етказиб бериш борасида келишувга эришган.

Бундан олдин Кулеба Хитой Украинадаги можарода воситачи сифатида Россия учун тўхтатувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини айтганди.

«Хитой Россия билан ўртасида юзага келган муносабатлар сабаб унинг тажовузкор ҳаракатларини тўхтатишда муҳим роль ўйнаши мумкин», — деган у Хитой ташқи ишлари вазири Ван И билан учрашувда. Кулебанинг сўзларига кўра, ҳудудий яхлитлик — бу Хитой учун ҳам, Украина учун ҳам асосий тамойилдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюргани ҳамда Владимир Зеленский Россия ҳужуми бошланганидан бери биринчи марта хорижий сафарини амалга оширгани ҳақида хабар берилганди. Шуниингдек, Байден администрацияси Украинани қарши ҳужумни кечиктирмасликка чақиргани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023