«АҚШ Украинага GPS тизимлари бор Jdam-ER бомбаларини юборади» — Bloomberg

АҚШ Украинага Boeing компанияси томонидан ишлаб чиқарилган узоқ масофага мўлжалланган GPS-навигаторлари (72 километрдан ортиқ) бор Jdam-ER бомбаларини топширади, деб хабар беради Bloomberg.

Фото: Boeing

Пентагон Киев учун декабрь ойида эълон қилган ҳарбий ёрдам пакети доирасида «юқори аниқликдаги авиация ўқ-дорилари» етказилишини маълум қилганди, аммо айнан қайси турдалигига аниқлик киритмаган. Идора вакили Келли Флиннинг айтишича, АҚШ хавфсизлик нуқтаи назаридан юбориладиган жанговар ўқ-дориларга оид батафсил маълумотларни ошкор қилмайди.

Jdam-ER бомбаларидан АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучлари фойдаланиб келади, шунингдек, улар дунёнинг 26 давлатига сотилган. Jdam-ER’ни 220 дан 900 килограммгача бўлган бошқарилмайдиган бомбаларга ўрнатилиши мумкин, натижада улар бошқариладиган бомбаларга айланади. Бомба ташланганидан кейин «қанотини ёяди», бу эса унинг парвози узоқлигини уч баробарга оширади. Узоқ масофага мўлжалланган Jdam-ER Австралия Ҳарбий-ҳаво кучлари билан ҳамкорликда яратилган.

20 январь куни Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан Jdam-ER’ни ишлаб чиқариш бўйича 40,5 миллион долларлик буюртма олган. Ишлар 30 июнгача якунланиши керак. Bloomberg маълумотларига кўра, бу АҚШ ва Украина совет даврига тегишли қирувчиларни Jdam-ER’ни учиришга қодир усулни ишлаб чиққанидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, февраль бошида АҚШнинг Украинага ажратадиган янги ҳарбий ёрдам пакетидан Boeing ракеталари ўрин олиши маълум бўлганди. Уларнинг хариди учун 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган, етказиб бериш эса 9 ойга яқин вақтни олади. 20 февраль куни Польшага ташрифи доирасида Киевга келган АҚШ президенти Жо Байден Украинага янги 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023