«Автократларни яраштириб бўлмайди — уларга фақат қаршилик кўрсатиш мумкин» — Жо Байден

АҚШ президенти Жо Байден Варшавада Украинани қўллаб-қувватлаб, нутқ сўзлади. Meduza унинг мазмунини қисқача эълон қилди.

Фото: AP Photo

Бир йил олдин Россия танклари Украинага кирганди. Дунё Киевнинг қулашини кутди. Аммо Украина озодлигича қолмоқда. Осонгина ғалабага умид қилган Владимир Путин ёнган танклари ва қўшинлари билан саросимада қолди. У НАТОнинг парчаланишини кутган эди, аммо эндиликда НАТО ҳар қачонгидан ҳам бирдам.

Автократларни яраштириб бўлмайди — уларга фақат қарши туриш мумкин. Автократлар фақат битта сўзни тушунади — йўқ. Йўқ, бизнинг давлатимизни эгаллаб олмайсиз. Йўқ, мени озодлигимдан маҳрум этмайсиз. Йўқ, менинг келажагимни тортиб олмайсиз.

Украина Россия тажовузига қарши курашишда давом этади. Бу оғир жанг, аммо Украина бунга тайёр. Биз Украинага ёрдам бериш орқали ўзимизни ҳимоя қиламиз. Шубҳа бўлиши керак эмас — биз ҳеч қаерга силжимаймиз ва Укранани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бу ҳафта Россияга қарши янги санкцияларни эълон қиламиз.

Мен Россия халқига мурожаат қилмоқчиман. Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари Россияни йўқ қилиш ниятида эмас. Ғарб Путин айтганидек Россияга ҳужум қилмоқчи бўлмаган. Бу урушни Путин танлади ва у зудлик билан тўхтата олади. Бироқ биз ҳарбий жиноятларни ва инсониятга қарши жиноятларни амалга оширган барчани жазолаймиз.

Катта ноаниқлик пайтида энг муҳими, қайси қадриятлар тарафдори эканлигингизни ва ким сиз билан курашаётганини билишдир. Поляклар яхши билади, бу репрессия қаршисидаги бирдамликдир. Бу демократия учун курашда давом этаётган Беларусь халқи ха мухолифат етакчиларининг жасурлигидир. Бу ўз мустақиллигини сақлаб қолиб, Европа Иттифоқи аъзолиги йўлидан кетаётган Молдова халқи қатъиятидир.

Тез кунларда биз НАТОнинг 75 йиллигини нишонлаймиз. Қўшма Штатлар коллектив хавфсизлик тўғрисидаги битимнинг 5-моддасидаги ўз мажбуриятларига доимо риоя қилиб келади. Бир кишига ҳужум — бу барчага ҳужумдир.

Худо Украина ҳимоячилари ва озодлик учун курашаётган барчани ёрлақасин.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Байден Украинада бўлиб турган пайти Америка разведка самолётлари, жумладан, ҳаво радарлари билан жиҳозланган E-3 Sentry ва C-135W Rivet Joint электрон бошқариладиган самолётлар Польша ҳаво ҳудудидан Киевни мунтазам равишда кузатиб турган. Айнан АҚШ етакчисининг Киевга ташрифи пайтида бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинган. Бироқ Россия томони ракета ёки авиация билан мамлакат ҳудудига зарба бермаган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023