Азим Муллахонов Муқимий театрига директор этиб тайинланди
Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда 22 февраль куни Муқимий театрида Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, йиғилиш аввалида Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов сўзга чиқиб, театр санъати олдида турган айрим масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ўз фикрларини билдирган.
Шундан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб тайинлангани, театр бош режиссёри этиб эса Достон Ҳақбердиев тайинлангани расман эълон қилинган. Тайинловга қадар театрга шу вақтгача Александр Бекжонов раҳбарлик қилаётган эди.
Маълумот учун, Азим Муллахонов 1960 йилнинг 17 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. У узоқ йиллар давомида Муқимий театрида ишлаган.
Мавзуга доир: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди
Аввалроқ Тошкентда «Илҳом» театри ёниб кетгани ҳамда Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг хатига муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди.