Бугун оқшоми. Ҳаммомда газдан заҳарланиб ўлган эр-хотин, учинчи жаҳон урушидан огоҳлантирган Трамп ҳамда «ватанпарварлик руҳидаги» концертда иштирок этган Путин

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Тошкентда жамоат жойларида фуқароларга тамаки чекиш билан боғлиқ диний ёндашувларни тушунтирган эркак 6 млн сўм жаримага тортилди

Фото: Скриншот

Тошкентда жамоат жойларида фуқароларга тамаки чекиш билан боғлиқ диний ёндашувларни ва тушунтиришларни уқтираётган 1999 йилда туғилган эркак қўлга олинди. Аниқланишича, фуқаро А.Х. тамаки чекиш билан боғлиқ диний ёндашувлар ҳақида тушунтириш олиб борган шахсларни танимаслигини, уларга тамакига нисбатан муносабатини ўз ташаббусига кўра, шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганлигини айтган. Пойтахт ИИББнинг маълумотларига кўра, айбланувчига ушбу ҳолат юзасдидан суд идоралари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-моддасига (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) асосан, БҲМнинг 20 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9 фоизга қисқарди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг айтишича, Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 2 миллион 200 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган. Шунингдек, республикада ишсизлик даражаси 8,9 фоизга туширилган. Қашшоқлик даражаси кўрсаткичи эса 17 фоиздан 14,1 фоизга камайган. Ўзбекистонда қашшоқлик даражасини 12 фоизгача камайтириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, бугунги кундан Ўзбекистон бўйича меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллиони ишсиз қолмоқда.

Жиззахда эр-хотин ҳаммомда ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 41 ёшли эркак ва унинг хотини 9 февраль куни соат 22:00 лар атрофида ювиниш хонасига кирган ва тонгги соат 08:00 гача қайтиб чиқмаган. Натижада ушбу ҳолатдан ҳавотирланган оиланинг 2 нафар ўғли ота-онасидан хабар олиш учун ҳаммомга кирган ва уларни жонсиз ҳолатдалигини гувоҳи бўлишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Туман газ таъминоти корхонаси раҳбари ўринбосарининг маълум қилишича, эр-хотиннинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлмаган. Бироқ туман ҳокими ёрдамчиси воқеага ис гази сабаб бўлганини айтиб ўтган.

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов вақтида вафот этгани рад этилди

Фото: Кадр/YouTube

Етмиш минг доллар талаб қилгани сабабли Жиноят кодексининг тегишли моддаларидаги жиноятларни содир этганликда гумонланиб, ҳибсга олинган блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов вақтида қийнаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Абдуқодир Мўминовнинг вафоти ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз. Бундан ташқари, Абдуқодир Мўминовнинг собиқ адвокатининг айтишича, айни пайтда айбланувчи соппа-соғ.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Абдуқодир Мўминов ҳаммага шубҳа билан қараяпти. Шу сабабли, унинг хизматларидан воз кечган.

Ўзбекистонда 243 та қонунчилик ҳужжатида коррупциявий омил аниқланди

Фото: Bugun.uz

Ўзбекистонда 2022 йилда экспертизадан ўтказилган қонунчилик ҳужжатларининг 243 тасида 350 та коррупциявий омил аниқланди. Экспертиза натижаларига кўра, 2022 йил давомида тескҳирувдан ўтказилган ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1860 та қонунчилик ҳужжатларида 350 та коррупциявий омил аниқланган.

Бундан ташқари, аниқланишича, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан экспертизадан ўтказилган ва уларда коррупциявий омиллар аниқланмагани маълум қилинган 293 та лойиҳа длия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда 457 та коррупциявий омил аниқланган.

Шунингдек, бошқа хабарлар:

  1. Ўзбекистон ва Миср «яшил» энергетика ва тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширишга келишиб олди;
  2. «АҚШ Украинага GPS тизимлари бор Jdam-ER бомбаларини юборади» — Bloomberg;
  3. «Хитой Москвадан узоқлашишга уринмоқда» — NYT

Хўш, дунёда нима гап?

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Байден Украинани қўллаб-қувватлаётгани сабаб учинчи жаҳон уруши юз бериши мумкинлигини тахмин қилди

Фото: Reuters

Трампнинг таъкидлашича, учинчи жаҳон урушининг юз бериши ҳеч қачон ҳозиргидек яқин бўлмаган. Унинг сўзларига кўра, Қўшма штатларнинг амалдаги президенти Жо Байден Украинани қўллаб-қувватловчи ҳаракатлари билан дунёни янги жаҳон уруши сари ундамоқда.

«Байден тизимли, балки онгсиз равишда, бизни Учинчи жаҳон уруши томон етакламоқда», — дейди Трамп.

Бундан ташқари, Дональд Трамп яна бир марта президенликни қўлга киритганидан кейин Оқ уй, давлат ичидаги, Пентагон, Давлат департаментини урушни қўллаб-қувватлаётганлардан тозалашга ваъда берган.

Владимир Путин Москвада ўтказилган «ватанпарварлик руҳидаги» концертда иштирок этди

Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисга йиллик мурожаатидан бир кун ўтиб Москвадаги «Лужники» стадионида «ватанпарварлик руҳида» ўтказилган концертда иштирок этди. Россия президенти анъанага мувофиқ сўзининг аввалида Украинадаги урушга тўхтатилиб ўтди ҳамда йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклашдан бошлади. Путиннинг айтишича, ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлар Россиянинг азалий ерлари. Шунингдек, Путининг таъкидлашича, бугунги кунда Украинадаги «махсус ҳарбий операция»ни мамлакатнинг бутун аҳолиси қўллаб-қувватламоқда. Россия президентининг бу галги нутқи олдингиларига қараганда анча қисқа бўлди. Путин мамлакат мадҳияси янграганидан кейин стадионни тарк этган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023