Ғарб ва Украина Путиннинг Федерал мажлисга мурожаатини танқид қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати Ғарб ва Украина томонидан танқид қилинди, деб ёзади Deutsche Welle.

Фото: Getty Images

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Путиннинг Ғарб борасидаги айбловини «бемаънилик» деб атаган. «Ҳеч ким Россияга ҳужум қилмади. Россияга Украина ёки бошқа бирор томондан ҳарбий таҳдид мавжудлиги борасида шунақа бемаъни тасаввур бор», — дейди Салливан.

Унинг таъкидлашича, Россия Украинадаги жангни тўхтатиб, уйига йўл олса, уруш тугайди. Агарда Украина жанг қилишдан тўхтаса, Қўшма Штатлар ҳамда коалиция унга ёрдам бермай қўйса, ушбу мамлакат дунё харитасидан ўчиб кетади.

Ўз навбатида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг бир томонлама тартибда Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномасидан чиқишидан афсусда эканини билдириб, Владимир Путинни «ўз қарорини қайта ўйлаб кўришга» чақирган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Россия қарорини қоралаган. Унинг айтишича, бу «энг юқори афсусга лойиқ ва масъулиятсизликдир». «Биз Россия аслида нима қилаётганини диққат билан кузатиб борамиз», деб ваъда беран у Афинага ташрифи чоғида.

Германияда Путиннинг Россиянинг шартномадаги иштирокини тўхтатиб қўйиш нияти ҳақидаги сўзлари Москва томонидан кескинлашувнинг навбатдаги раундининг белгиси сифатида қабул қилинган. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Туркияга ташрифи чоғида халқаро ҳамжамият Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги уруш юзасидан Ғарб билан қарама-қаршиликда ядровий таҳдидларга йўл қўймасликка бир неча бор чақирган.

Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Reuters агентлигига берган интервьюсида Путин «реаллик билан алоқани бутунлай йўқотганини» таъкидлаган. «У адолат ва халқаро ҳуқуқ борасида диалог олиб боришнинг имкони бўлмаган умуман бошқа реалликда яшаяпти», — деган Подоляк.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Байден Украинада бўлиб турган пайти Америка разведка самолётлари, жумладан, ҳаво радарлари билан жиҳозланган E-3 Sentry ва C-135W Rivet Joint электрон бошқариладиган самолётлар Польша ҳаво ҳудудидан Киевни мунтазам равишда кузатиб турган. Айнан АҚШ етакчисининг Киевга ташрифи пайтида бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинган. Бироқ Россия томони ракета ёки авиация билан мамлакат ҳудудига зарба бермаган. Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден Варшавада Украинани қўллаб-қувватлаб, нутқ сўзлаган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023