«Ҳудудий электр тармоқлари» томонидан 2022 йилда истеъмолчиларга 68 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 2022 йилда республикадаги 390,3 минг юридик ҳамда 7,4 миллион нафар маиший истеъмолчиларга 68 миллиард кВт-соат электр энергияси етказиб берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «ҲEТ» матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йил давомида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таркибий корхоналари тассаруфидаги 35-110 килоВатт кучланишли 1 787 та подстанциядан чиқувчи, 96 017 дона трансформатор пункти ва 270,3 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали 390,3 минг юридик ҳамда 7,4 миллион маиший истеъмолчиларга 68,0 милиард кВт-соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 105,6 фоизга ўсган.

Бундан ташқари, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 28 020,8 километр электр тармоқлари ва 9 685 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 35-110 килоВатт қувватга эга подстанцияларда 86 дона куч трансформатори ва 377 та ўчиргичлар ҳам таъмирланди. Натижада республикадаги 3,5 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқларда қарийб 3,7 миллион нафар аҳоли истеъмолчилари ва 210 минг тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти яхшиланган.

Аниқланишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 2022 йилда бюджет ва нобюджет фондларга жами бўлиб 1 077, 22 миллиард сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилган.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди

Аввалроқ «Ҳудудий электр тармоқлари» қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиб олишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023