Истанбулда зилзилалардан жабрланган 1,2 мингдан ортиқ инсон даволанмоқда — Anadolu

Истанбулда табиий офатдан жабр кўрган 9653 кишига шифохоналардан рухсат берилди, ҳозирда 1214 киши даволанишни давом эттирмоқда, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

Фото: Anadolu

Зилзилалардан жабрланган фуқаролар Истанбулга Туркия Ҳаво кучларининг ҳарбий-транспорт ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг самолётлари ёрдамида олиб келинган. Аэропортда улар хусусий ва давлат шифохоналарига, шунингдек, ОТМлар ҳузуридаги тиббиёт муассасаларига тақсимланган.

Умумий ҳисобда зилзилалар бошланганидан бери Истанбулга 10 867 нафар ярадор олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг айтишича, зилзилаларда инсонларнинг оммавий ҳалок бўлишида айбдор дея гумонланаётган камида 113 кишини ҳибсга олишга ордер берилган. Тергов давомида бир неча киши ҳибсга олинган. 11 февраль куни Истанбул аэропортида Меҳмет Яшар Кошкун ушланганди — у зилзила вақтида бутунлай қулаб тушган 12 қаватли турар жой биносининг қурилиши билан шуғулланган пудратчидир. Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, у Черногорияга учиб кетмоқчи бўлган. Мазкур аэропортда 12 февраль куни Явуз Каракуш исмли яна бир пудратчи рафиқаси билан қўлга олинган, улар Грузияга учмоқчи бўлган. Мамлакатда зилзилалар қурбонлари сони 41 минг кишидан ошган.

20 февраль куни Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида яна иккита зилзила содир бўлди. Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, зилзила оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, 213 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023