Жиззахда эр-хотин ҳаммомда ис газидан заҳарланиб вафот этди — видео

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 10 февраль куни эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалининг «Миллар» кўрсатувида маълум қилинди.

Аниқланишича, 41 ёшли эркак ва унинг хотини 9 февраль куни соат 22:00 лар атрофида ювиниш хонасига кирган ва тонгги соат 08:00 гача қайтиб чиқмаган. Ушбу ҳолатдан ҳавотирланган оиланинг 2 нафар ўғли ота-онасидан хабар олиш учун ҳаммомга кирган ва мазкур ҳолатга гувоҳ бўлган. Маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган куни хонадонда эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзандидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Туман газ таъминоти корхонаси раҳбари ўринбосарининг маълум қилишича, ҳаммомда ўрнатилган печь текширилиб кўрилганда ноқонуний бўлиб чиққани аниқланган. Ҳозирда эр-хотиннинг ис газидан заҳарлангани аниқ эмаслиги ҳамда вилоят прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган. Бироқ туман ҳокими ёрдамчиси ушбу ҳолатга ис гази сабаб бўлганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 63 ёшли аёл ва унинг икки невараси ис газидан захарланиб вафот этгани, Фарғонада уч кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этгани, шунингдек, Бухорода бир оиланинг беш нафар аъзоси, Наманган вилоятининг Поп туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлгани, Фарғонада имом-хатиб ва оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳамда Андижонда уч нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода бир нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023