Ўзбекистон ва Миср туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиради

Шавкат Мирзиёевнинг 20-21 февраль кунлари Мисрга уюштирган давлат ташрифи давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, иккала давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилиб, ўзаро муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олди.

Миср ва Ўзбекистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини изчил равишда таҳлил этилса, ўзаро алоқалар барқарор равишда, дўстона руҳда кўплаб соҳаларда кенгайиб бораётганига гувоҳ бўлиши мумкин. Хусусан, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишида туризм соҳасининг жадаллашишини кўриш мумкин. Мисрнинг туризм соҳасидаги катта салоҳияти Ўзбекистон учун улкан имкониятларни яратади. Мисрга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2022 йилда 11 миллион кишини ташкил этган бўлиб, бу 2021 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир. Бугунги кунда туризм соҳасида Мисрда 3 миллиондан ортиқ киши фаолият юритмоқда. Бунинг натижасида ушбу соҳа ортидан Миср иқтисодиёти 3 миллион долларга яқин фойда кўради. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 5,6 фоизни ташкил этади.

Миср аҳолиси 2022 йил якунига кўра, 105 миллион кишига етди. Бу Миср араб мамлакатлари ичида энг кўп аҳолига эга давлат эканлигини кўрсатиб турибди. Мазкур ҳолат икки давлат ўртасидаги сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро туристлар алмашинуви даражасида ҳам амалга оширилса, Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар кўламининг ортишига хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Мисрда 70 дан ортиқ музейлар фаолият юритмоқда. Буларнинг ичида машҳурлари сифатида Қоҳира давлат музейи, катта Миср музейи, Копт музейи, ислом санъати музейи, Нубия музейи ва Искандария миллий музейини келтириш мумкин. Миср музейлари экспонатлари жиҳатидан бойлиги ва меъморчилигининг ноёблиги билан дунёнинг бошқа музейларидан ажралиб туради. Мисол учун Қоҳирадаги ислом санъати музейи коллекциясининг ўзи ўрта асрларга тааллуқли бўлган араб, турк ва форс халқларининг 100 мингдан ортиқ қўл ҳунармандчилиги санъат дурдоналарини ўз ичига олади.

Икки давлат ҳам инсоният тамаддунининг қадимий ўчоқларидан ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистонда қад кўтарган ва сақланиб қолган меъморий обидаларнинг сони ва салмоғи гувоҳлик беради. Бундай ҳолат туризм соҳасини иқтисодиёт учун стратегик йўналишга айланишига замин ҳозирлайди. Натижада бугунги кунга келиб Мисрнинг Ўзбекистон билан туризм доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштиришга қизиқиши ортмоқда. Жумладан, ҳар икки мамлакат ҳам сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун яхши имкониятга эга. Ривожланган инфратузилма ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасига эга бўлган Миср дунёдаги энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик тарихига қараладиган бўлса, кўп йиллик ҳамкорлик фаолиятини кўриш мумкин. Жумладан, ушбу ҳамкорлик 1995 йилда «Ўзбектуризм» ва Мисрнинг Туризм вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кунга келиб мисрлик туроператорлар Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро сайёҳлик ярмаркаларининг анъанавий иштирокчилари ҳисобланади. Жумладан, 21 феврал куни «Ўзбекистон Гидлари форуми—2023» VI анъанавий гидлар форуми ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Миср ўртасида қўшма ҳаракатлар режаси имзоланди.

Шунингдек, икки давлат туризм доирасидаги амалий натижаларини қуйидагиларда қайд этиш мумкин. 2020 йилнинг сўнгги чорагидан бошлаб Ўзбекистон ва Миср шаҳарлари ўртасида «Тошкент — Шарм аш-Шайх — Тошкент» йўналишларида «Uzbekistan Airways» ва Мисрнинг «Air Cairo» авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига бир мартадан сайёҳлик рейслар ҳамда ҳар шанба кунлари «Қоҳира-Тошкент-Қоҳира» йўналишида «Uzbekistan Airways» ва «Fly Egypt» компаниялари томонидан икки мамлакатга турли мақсадларда ташриф буюраётганлар учун рейслар амалга оширилмоқда.

Шавкат Миризиёвнинг Мисрга давлат ташрифи доирасида, «Air Cairo» авиакомпанияси раиси Ҳусайн Шариф ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида иккала давлат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови сонини ошириш ва географиясини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Хургада ва Шарм Ал-Шайхга парвозларни ҳафтасига ўн тўрттагача етказиш борасида музокаралар олиб борилди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон ва Миср «яшил» энергетика ва тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширишга келишиб олди

Хулоса ўрнида айтганда Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи икки давлатни янада яқинлаштириши ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар очади. Давлатлар ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги мазмун ҳамда шакл билан тўлдиришни талаб этиладиган ривожланиш босқичига етиб келди. Ушбу жараёнда икки томонлама алоқаларга янгича руҳ берилиши ўзаро манфаатли бўлиши шубҳасиз.

Наримон Набиев,

Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023