Ўзбекистонда 23 февраль куни ҳарорат 24 даражагача иссиқ бўлади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 23 феврал, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража илиқ, кундузи 20–22 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 19–24 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 3 февралдан Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошлаганди. Шундан кейин ҳаво ҳарорати 20 даражагача исиди. Республика Гидрометеорология маркази 10 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига қор ёғишини маълум қилди. 13 февраль куни эса баъзи жойларда ҳарорат 12 даражагача исиди. 20 февраль, душанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат 18 даражагача исиши айтилганди.