Ўзбекистонда 243 та қонунчилик ҳужжатида коррупциявий омил аниқланди

Ўзбекистонда 2022 йилда экспертизадан ўтказилган қонунчилик ҳужжатларининг 243 тасида 350 та коррупциявий омил аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1860 та қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган. Экспертиза натижаларига кўра, ҳужжатларда 350 та коррупциявий омил аниқлаyган.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган ва уларда коррупциявий омиллар аниқланмагани маълум қилинган. Лекин ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омил аниқланган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2022 йилда 280 та лойиҳа ҳамда 18 та амалдаги қонунчилик ҳужжати тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилган.

Мазкур жараён давомида лойиҳаларнинг 136 таси уни ишлаб чиққан вазирлик ва идоралар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилмагани, 144 таси бўйича тўлдирилган ҳисоботлар талаб даражасида эмаслиги аниқланиб, тегишли хулосалар берилган.

Шунингдек «Коррупциядан холи қонунчилик»ни яратиш мақсадида 2026 йилга қадар амалдаги 21 мингга яқин қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши таъкидланган.

Аввалроқ Антикоррупция агентлиги ҳокимликлар тадбиркорларнинг машиналардан фойдаланаётганига муносабат билдиргани, Ўзбекистон ССВ тизимида 2023 йил «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022 йилда коррупция ҳақида хабар берган қанча одам мукофотлангани маълум қилинган эди. Унга кўра, Бош прокуратура томонидан 2022 йилда жами 68 нафар шахс коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бергани ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашгани сабабли рағбатлантирилган. Шунидан, 68 нафар шахснинг 22 нафарига пул мукофоти, 42 нафарига ташаккурномалар ва 4 нафарига эса эсдалик совғалар топширилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023