Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз экани маълум қилинди

Ўзбекистонда бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллион нафари ишсиз экани маълум бўлди. Бу ҳақда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев айтиб ўтди.

Вазирнинг маълум қилишича, ҳоким ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилиши натижасида республика бўйича 2 миллион 200 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.

«Мамлакатимизда камбағалликни камайтириш ва бандликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим — ҳоким ёрдамчилари институти ташкил этилди. Ҳозирда республикадаги мавжуд маҳаллаларда 10 минг нафарга яқин ҳоким ёрдамчилари фаолият юритиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хизмат кўрсатмоқда», — деди камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев.

Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, юқорида айтилган ишларнинг бажарилишига қарамасдан Ўзбекистон бўйича бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллион нафари ишсизлигича қолмоқда.

Шунингдек, маълумотларга кўра, республикада ишсизлик даражаси 8,9 фоизга туширилган. Қашшоқлик кўрсаткичи эса 17 фоиздан 14,1 фоизга камайган. Бундан ташқари, 2023 йилда барча имкониятлар ишга солиниб, Ўзбекистонда қашшоқлик даражасини 12 фоизгача камайтириш режалаштирилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев республикада камбағаллик қисқартирилиб, аҳоли даромади кўпайтирилиши ҳақида айтганди. Шунингдек, Ўзбекистонда камбағаллик чегараси белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023