Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта БААдаги кўргазмада намойиш этилди — фото

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Даби (БАА)даги IDEX—2023 кўргазмасида намойиш этилди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 20–24 февраль кунлари Абу-Даби (БАА)даги ADNEC Миллий кўргазмалар марказида XVI IDEX—2023 кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, унда 65 мамлакатдан 1350 та етакчи компания иштирок этмоқда.

Хусусан, кўргазмада Ўзбекистон номидан мустақиллик йилларидан бошлаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган VPK AKSUM маҳаллий ҳарбий-саноат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил зирҳли техникалар намойиш этилмоқда.

Хабарга кўра, кўргазма дастури доирасида 21 февраль куни VPK AKSUM компанияси томонидан тақдим этилган AKSUM MAX S ва AKSUM MAX DS енгил зирҳли автомашиналари намуналарининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтган.

Маълумот учун, Кўргазма қурол ва хавфсизлик технологиялари бўйича энг нуфузли халқаро кўргазмалардан бири бўлиб, Абу-Дабида 1993 йилдан бери ҳар 2 йилда бир марта ўтказиб келинади.

Шунингдек, IDEX БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён ҳомийлигида, ҳукумат ва мамлакат қуролли кучлари кўмагида ўтказилади. Мазкур кўргазма жаҳоннинг етакчи ҳарбий техника ишлаб чиқарувчиларига кириш имконини берувчи, халқаро делегациялар ташриф буюрадиган ва жаҳон оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминловчи етакчи платформадир. IDEX кўргазмасининг асосий профиллари — қуроллар, электрон ҳимоя воситалари, баллистик тизимлар, радар қурилмалари, телекоммуникациялар, оптик электроника, ўқ-дорилар, ҳарбий техника, миналарга қарши тизимлар, ер, сув ва ҳаводаги ҳимоя тизимлари, муҳандислик иншоотлари, махсус жиҳозлар.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023