Путин Москвада ўтказилган «ватанпарварлик руҳидаги» концертда иштирок этди

Москвадаги «Лужники» стадионида 22 февраль куни Владимир Путин иштирокида навбатдаги «ватанпарварлик руҳидаги» концерт бўлиб ўтди. Meduza нашри Россия президенти томонидан стадионда айтилган сўзларни бир жойга жамлади.

Россия президенти анъанага мувофиқ сўзининг аввалида Украинадаги урушга тўхтатилиб ўтди ҳамда йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклашдан бошлади. Путиннинг айтишича, ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлар Россияга тегишли.

«Сизларни яқинлашиб келаётган байрам — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман. Бугун биз ‘махсус ҳарбий операция’ доирасида бу ерда байрам тадбирига йиғилганмиз. Ҳозир тарихий чегараларимизда халқимиз учун кураш кетмоқда. Уни худди шу ерда, ёнимизда турганлар каби жасур жангчилар ҳимоя қилмоқда. Улар мардона, қаҳрамонона, мардлик билан курашадилар. Биз улар билан фахрланамиз ва улар шарафига уч марта ‘Ура’ деб айтамиз. Улар бизнинг саломимизни эшитишлари керак», — деди Путин.

Шунингдек, Путининг таъкидлашича, бугунги кунда Украинадаги «махсус ҳарбий операция»ни мамлакатнинг бутун аҳолиси қўллаб-қувватламоқда.

«Бугунги кунда уларни бутун мамлакат қўллаб-қувватламоқда, демак, бу ишни қилаётган ҳар бир киши маълум даражада ватан ҳимоячисидир. Булар бизнинг жангчиларимизнинг оёққа туришларига ёрдам берадиган тиббиёт ходимлари: шифокорлар, ҳамширалар ва энагалар, албатта, булар транспорт сектори, мудофаа сектори ходимлари ва барчангиз бугун жангчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун келгансиз. Булар ҳатто жангчиларимизни қўллаб-қувватлаб, мактуб ёзадиган болалардир. Бу жуда муҳим. Шу маънода, ўз манфаатларимиз, халқимиз, маданиятимиз, ҳудудимиз тилини ҳимоя қилган ҳолда, бутун халқимиз ватан ҳимоячисидир», — деди Путин.

Шундан сўнг Путин стадионда тўпланганлар билан бирга Россия мадҳиясини куйлаган ҳамда концертни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Путиннинг Федерал мажлисга мурожаати бўлиб ўтганда. Унда Россия етакчиси яна бир марта Ғарб давлатларни Украинадаги урушни бошлашда айблаганди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳамма нарсани тинч йўл билан ҳал қилиш учун барча ишларни бажарган, бироқ АҚШ ва НАТО «келажакдаги жанговар ҳаракатлар театрини» ташкил этиб, Украинани катта урушга тайёрламоқда. Шунингдек, Ғарб ва Украина Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаатини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023