Россия Байденнинг Киевга ташрифи олдидан қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказгани маълум бўлди

АҚШ президенти Жо Байден Киевга келган куни Россия «Сармат» қитъалараро баллистик ракетасини учиришга уринган, бироқ у муваффақиятсиз якунланган. Бу ҳақда CNN телеканали аноним қолишни маъқул кўрган америкалик икки амалдорга таяниб хабар берди.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Манбалардан бирининг айтишича, Россия зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш учун мўлжалланган чизиқ бўйлаб ракета синовлари ҳақида АҚШни олдиндан хабардор қилди. Синов АҚШ учун таҳдид туғдирмаган ва «аномалия ёки эскалация» сифатида кўриб чиқилмайди.

Яна бир суҳбатдошнинг айтишича, Россия Жо Байден бевосита Украинага келишидан олдин синовни амалга оширган. Бошқа бир амалдор эса бунинг аниқ вақтини айтмаган, бироқ синов 20 февралда амалга оширилганини билдирган.

CNN’нинг қайд этишича, АҚШ ва Россия ҳафта бошида турли каналлар орқали можароли вазиятга йўл қўймаслик бўйича мулоқот қилган. АҚШ Байденнинг Киевга ташрифи ҳақида Россияни бир неча соат олдин хабардор қилган. «Ҳеч қандай фикр алмашиш бўлмади. Фақат билдиришнома ва қабул қилингани ҳақидаги тасдиқ. Ҳеч қандай кафолатлар йўқ», — дейди АҚШ президенти маслаҳатчиси Жейк Салливан.

2022 йил 20 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги Украинага амалга оширилган босқин фонида давлат синовлари дастури доирасида «Сармат» ракеталарининг биринчи синовини ўтказганини маълум қилган. Шундан кейин ракетанинг учирилишини видеоалоқа орқали кузатган Владимир Путин «Сармат» Россига таҳдид қилишга уринганларни «ўйлашга мажбур қилишини» айтганди. Ўшанда АҚШ ҳукумати «Сармат»нинг учирилишини мамлакат учун таҳдид дея ҳисобламаслигини билдирган.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Байден Украинада бўлиб турган пайти Америка разведка самолётлари, жумладан, ҳаво радарлари билан жиҳозланган E-3 Sentry ва C-135W Rivet Joint электрон бошқариладиган самолётлар Польша ҳаво ҳудудидан Киевни мунтазам равишда кузатиб турган. Айнан АҚШ етакчисининг Киевга ташрифи пайтида бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинган. Бироқ Россия томони ракета ёки авиация билан мамлакат ҳудудига зарба бермаган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023