Тошкентда 11-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 162-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, 21 февраль куни куни соат тахминан 11:20 да 18 ёшли 11-синф ўқувчиси А.С. ва параллель синфда ўқувчи И.Р. ўртасида мактабнинг 1-қаватидаги йўлакда келишмовчилик келиб чиққан. Оқибатда А.С. ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан И.Р.нинг қорин қисмига бир марта уриб, жароҳат етказган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг 2440-сонли маълумотномасига асосан И.Р.да қорин олди деворини тешиб кирувчи санчилиб кесилган жароҳат борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатган ҳолда қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқорида келтирилган жиноятни содир этганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Аввалроқ Тошкентда гўшт талашган талабалардан бири шеригини пичоқлаб қўйгани, Наманганда 20 ёшли йигит танишини пичоқлагани, «Magic City»да сураткашлардан бири ҳамкасбини пичоқлаб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023