Тошкентда ўқувчининг қўлидан ушлаб, шубҳали ҳаракат қилган эркак қамалди

Тошкентда бегона эркак болани мактабдан олиб кетмоқчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Zo‘r TV телеканалининг «Бу кун» дастурида маълум қилинишича, ушбу эркак жавобгарликка тортилган.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги мактаб яқинида эркак 12 ёшли ўқувчининг қўлидан ушлаб тортгани ва бола ундан қочиб кетгани акс этган видео тарқалганди.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида 29 ёшли эркак спиртли ичимлик истеъмол қилиб, 12 ёшли болани тўхтатиб, уни савол-жавобга тутиб, қўлидан қўйиб юбормасдан, майда безорилик қилган деб топилган.

«Шошилиб югуриб кетаётганида тўхта, йиқилиб тушасан, деган маънода тўхтатдим. Яхши бола экан, салом ҳам берди. Қаерга кетяпсан десам, қиз ўртоғимникига деган жавоб бўлди, кулгим келди. Сабрсизлик билан қўлимдан чиқишга ҳаракат қилди, қолган саволни беришга улгурмасимдан, буёқдан овоз келди. Кейин майли, онасининг назоратида экан, қаергадир жўнатган, деразадан қараб ўтирибди экан деб, кетдим», — дейди у.

Суд ҳукмига кўра, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилган миш-мишларни асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ деб атаганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023