Трамп Байден Киевни қўллаб-қувватлаётгани сабаб янги жаҳон уруши юз беришидан огоҳлантирди

Учинчи жаҳон уруши ҳеч қачон ҳозиргидек яқин бўлмаган. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги президент Жо Байден Украинани қўллаб-қувватловчи ҳаракатлари билан дунёни уруш сари ундамоқда.

«Агарда сиз Байден Украина борасида қандай қадамларни амалга ошираётганини кўриб, тушунаётган бўлсангиз, у тизимли, балки онгсиз равишда, бизни Учинчи жаҳон уруши томон етакламоқда», — деб ёзади у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғига.

Ўз навбатида Американинг собиқ етакчиси Оқ уй, давлат ичидаги, Пентагон, Давлат департаментини «урушни ёқаётган» «Америка глобалистларидан» тозалашга ваъда берган.

Трамп бир неча бор амалдаги АҚШ администрациясининг ҳаракатлари Учинчи жаҳон урушини юзага келтириши мумкинлигини айтган. Хусусан, январь охирида у Байден «ўзининг заифлиги ва қобилиятсизлиги туфайли» дунёни янги қуролли қарама-қаршиликка олиб келишини таъкидлаганди.

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШда ўтказиладиган кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, ҳарбий можарони ҳал этиш учун Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилишга ваъда берганди. Собиқ президент агарда АҚШ етакчиси лавозимини сақлаб қолганида Россия ҳарбий операцияни бошламаган бўлиши ҳақидаги иддаосини қайтарган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023