«Хитой Москвадан узоқлашишга уринмоқда» — NYT

Айни вақтда ўз иқтисодиётини оширишда «туртки»га муҳтож Пекин Европа билан муносабатларини яхшилаб, Москвадан «масофа сақлашга» уринмоқда, деб хабар беради The New York Times.

Газета Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар бўйича канцелярия комиссияси раҳбари Ван Ининг Европа давлатлари бўйлаб яқинда уюштирган сафарларини мисол қилиб келтиради. Унинг мақсади «ўз мамлакати иқтисодиётини қайта тиклаш ва умумий тил топиш учун Европа давлатларини жалб этиш» бўлган. Таҳлилчиларнинг айтишича, Ван И тўғридан-тўғри Москвани қўллаб-қувватлашдан бош тортиб, «Хитой инқироз чўзилиб кетиши ва кескинлашишини истамаслигини» таъкидлаган.

Шу билан бирга нашрнинг қайд этишича, Пекин диалог ўрнатишга уринаётганига қарамай, АҚШ унга жиддий босим ўтказмоқда. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, тахминан икки йиллик «совуқ муносабатлар», йирик сармоявий келишувларнинг барбод бўлиши ва Украинадаги можародан сўнг «Европа етакчилари Хитой ўз оҳангини юмшатишига ва Москвадан янада узоқлашишига» умид қилган.

«Бунинг ўрнига жаноб Ван И Мюнхенда ўтказилган хавфсизлик бўйича конференцияга келиб, жосус ҳаво шари борасидаги можаро бўйича Қўшма Штатлар билан даҳанаки жангга киришди», дейилади мақолада.

Газетанинг ёзишича, Хитой етакчиси Си Цзиньпин Москвага ташрифидан олдин Европа давлатларига бориши мумкин, бу Ғарб билан муносабатларнинг ёмонлашишининг олдини олади.

Декабрь бошларида АҚШ Россия ва Хитойга қарши янги санкцияларни эълон қилиши тўғрисида хабар берилганди. Жисмоний шахсларга нисбатан жорий этиладиган санкциялар билан ушбу фуқароларнинг АҚШ юсдикциясидаги активларини «музлатиш», уларнинг Қўшма Штатларга сафарларини ва мамлакат билан иш бўйича муносабатларини тақиқлаш назарда тутилганди.

2021 йилда АҚШ қандай ҳолатда Хитойга қарши халқаро изоляция қўллаши айтилганди. Шунингдек, НАТО Хитойнинг ҳарбий соҳадаги ютуқларидан огоҳлантирган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023