АҚШ Украинани «чексиз» қўллаб-қувватламаслиги ҳақида огоҳлантирган — Reuters

АҚШ президенти администрацияси Украина ҳукуматини Вашингтон ресурслари чексиз эмаслигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: Getty Images

«Украинадаги уруш қачондир якунланиши кераклигини ҳаммамиз тушунамиз. Ва барачамиз бу имкон қадар тез тугашини истаймиз», — деган агентлик суҳбатдоши.

АҚШ ҳукуматининг Украинага кўрсатаётган ёрдамида муаммолар юзага келиши мумкинлиги ҳақида олдинроқ Politico ва Washington Post манбалари ҳам гапирган. Хусусан, улардан бирига кўра, Вашингтон Киевни ҳужумга ўтишга ундамоқда, чунки ҳозирда вазиятни иккала партия ҳам қўллаб-қувватламоқда, аммо Конгрессдаги республикачиларнинг ҳаракати сабаб бу ўзгариши мумкин.

WP газетаси билан суҳбатда америкалик амалдор Оқ уй ҳозирги ёрдам пакетини ишлатиб бўлгач, Конгрессда қўллаб-қувватловга эга бўлишга қийналади. «Биз бундан кейин ҳам Киевга улар учун мутлақо барча нарсани қила олмаслигимизни тушунтиришга уринамиз», — дейди у.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Учинчи жаҳон уруши ҳеч қачон ҳозиргидек яқин бўлмаганини айтганди. Трампнинг сўзларига кўра, амалдаги президент Жо Байден Украинани қўллаб-қувватловчи ҳаракатлари билан дунёни уруш сари ундамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни АҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Байден Украинада бўлиб турган пайти Америка разведка самолётлари, жумладан, ҳаво радарлари билан жиҳозланган E-3 Sentry ва C-135W Rivet Joint электрон бошқариладиган самолётлар Польша ҳаво ҳудудидан Киевни мунтазам равишда кузатиб турган. Айнан АҚШ етакчисининг Киевга ташрифи пайтида бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинган. Бироқ Россия томони ракета ёки авиация билан мамлакат ҳудудига зарба бермаган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023