G7 давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг риоя этилиш назоратини кучайтирмоқчи

«Катта еттилик» давлатлари Россияга қарши санкцияларни мувофиқлаштиришни режалаштирмоқда, бу уларнинг риоя этилиши ва «мурватни бураш»ни яхшилашга хизмат қилади. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: Global Look Press

Агентлик манбаларидан бирига кўра, АҚШ Россияга қарши ҳозирда қабул қилинган чораларга риоя этилишидан хавотирда.

Ушбу восита қонунни муҳофаза қилиш органларини мувофиқлаштириш механизми деб аталган бўлиб, унинг доирасида мамлакатлар Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари сабаб қўлланилган санкциялардан қочишига ёки «бузиб ўтишига» ёрдам бераётган ҳар қандай давлатлар ва компанияларга оид маълумотларни алмашади. G7 Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бериши мумкин бўлган давлатлар ва фирмаларда босимни ошириш, шунингдек, ҳарбий ёрдам оқимини буза оладиган қарорларни ўрганиш ниятида.

Тез орада эълон қилинадиган ўнинчи санкциялар пакети доирасида Европа Иттифоқи банклар ва бошқа институтларни санкциялар остида қолган Россия активларидан хабардор қилишни режалаштирган. Таъкидланишича, айрим Европа давлатлари мазкур ташаббусга қарши чиққан.

G7 давлатлари Россияга қарши навбатдаги чекловларга ойдинлик киритмаган. Bloomberg’нинг ёзишича, Россия олмослари, шунингдек, «Тинкофф банк» ва «Альфа банк» санкциялар остида қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ЕИнинг тўққизинчи санкциялар пакети 16 декабрь куни кучга кирди. У ўз ичига Россияга авиация двигателларини экспорт қилишни тўхтатиш, НТВ / «НТВ-Мир», «Россия-1», «Рен-ТВ» ва «Биринчи канал» телеканалларининг эфирга узатиш лицензиясини чақириб олишни ўз ичига олган. Бундан ташқари, жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар рўйхати кенгайтирилган — унга бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова, шунингдек, бир қанча вазирлар, губернаторлар ва россиялик пропагандачилар киритилган.

2022 йилнинг ноябрь бошларида The Financial Times Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўраётгани ҳақида ёзганди. Манбага кўра, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Шунингдек, ҳукумат тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинган.

Ўз навбатида Қозоғистон Россияга АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари томонидан жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермаслигини маълум қилган. «Санкцияга учраган шахслар ёки ташкилотлар Қозоғистонга ҳар қандай инвестиция киритишини назорат қилиш учун бор имкониятни ишга соламиз ва биз буни европаликларга очиқ етиб боришини хоҳлаймиз. Бизда тизим бор ва бу тизим, афсуски узоқ вақт қолади», — деганди мамлакат Президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Темур Сулайманов.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023