Истанбулда «исталган вақтда» қулаб тушиш хавфи сабаб 300 та уйни бузиш бошланди

Истанбулда тезкор сканерлар усули ёрдамида қулаб тушиш хавфи бўлган уйларни бузиб ташлаш бошланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Экрем Имамўғлу Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Ушбу жараённи тезлаштириш ва рағбатлантириш учун хавфли бинолардаги квартираларга қўшимча 4,5 минг лира ажратамиз. Мазкур жараёнда барчани жиддий ҳамкорликка таклиф этамиз», — дейди у.

17 февраль куни Истанбул администрацияси зилзила вақтида қулаб тушиши мумкин бўлган 318 та бинони аниқлаганди. Уларда 10 минг инсон истиқомат қилади. «Яна 1525 таси D ва E — хавф юқори бўлган тоифага киради. Биз дастлаб 10 минг киши яшайдиган 318 бино учун режа тайёрладик — уйлар эвакуация қилинади, квартиралар эгаларига ижара ҳақи компенсацияси тўланади», — деганди Истанбул бош котиби ёрдамчиси Буғро Гёкче.

Унинг қўшимча қилишича, шаҳарда тўрт йилдан бери техника университети билан уйларнинг мустаҳкамлигини бепул баҳолаш дастури амалга оширилмоқда. Уч йил ичида ҳукумат 30 мингга яқин мурожаат олган, 6 февралдаги зилзилалардан кейин яна 40 мингга яқин ариза келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Аввалроқ Туркиянинг эпицентри Қаҳрамонмараш вилоятида жойлашган зилзилалар оқибатида қурбон бўлганлар сони 42 310 кишига етгани тўғрисида хабар берилганди. Табиий офат ҳудудларидан эвакуация қилинганлар сони 448 минг кишидан ошган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023