Киев Ғарб қирувчи самолётлари ёрдамида Россияга зарбалар бермасликни ваъда қилди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба агарда Ғард давлатлари Киевга қирувчи самолётларни етказиб берса, улар ёрдамида Россия ҳудудига ҳужум қилмасликка ваъда берди. Бу ҳақда Sky News телеканали эфирида маълум қилинган.

Фото: AP Photo

«Биз Ғарб қуролларидан Украина ҳудудларини озод этишда фойдаланишимизга кафолат бера оламиз», — дейди Кулеба.

Ғарб давлатлари Украина расмийларининг ташаббуси билан Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишни бошлаганди. Манбага кўра, Вашингтон Киевга «ҳозирда самолётларни юбориш имконсиз» эканини айтган. Унинг айтишича, Украинанинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши масаласида «қизил чизиқ» мавжуд бўлиб, 2022 йили у HIMARS залп ўт очиш ракета тизимларини етказиб беришга таъсир кўрсатган, бироқ эътиборга олинмаган эди. Бу каби вазият танкларни юборишда ҳам кузатилган.

Ўз навбатида АҚШ бошқа давлатлар томонидан Украинага қирувчи самолётлар етказиб берилишини олқишлашини, аммо мамлакатнинг ўзи бу борадаги ёрдамни ваъда қилмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб беришини январь охирларида эълон қилганди. Кейинроқ Байден Украинага жўнатилиши айтилган 31 та Abrams M1A2 танклари камида 2023 йил охирларида Киевга етказиб берилишини айтганди. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023