Олий таълим вазирлиги талабалардан турли сўровномаларни тўлдириш сўралаётганига изоҳ берди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ОТМларда талабалардан тўлдирилиши сўралаётган сўровнома нусхаси юзасида маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда «Талабанинг ижтимоий-психологик паспорти» номли сўровнома тарқалди. Талабаларга оид каналлардан бирида уни талабаларга тўлдириш учун беришгани айтилади. Сўровномада «Эмоционал ва хулқ-атвор бузилишлари мавжудми?», «Атрофдагилар билан муносабатда агрессивми?» каби бандлар ҳам бор.

Фото: Telegram

Олдинроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ОТМ раҳбарларига юборган хати эътирозларга сабаб бўлганди. Хатга кўра, ОТМ раҳбариятига барча талабаларни ўрганиб, уларни шартли 3 гуруҳга бўлиш: жиноятчиликка мойил, ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги ва тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган талабалар рўйхатини шакллантириш ва ажратиб олинган талабаларга вазирлик, олий таълим муассасаларининг раҳбар-ходимларини бириктириш, уларнинг ота-оналари билан индивидуал суҳбатлар ташкил этиб бориш топшириғи берилган.

Махсус топшириқ хати ва кейинроқ тарқалган бу сўровнома сабаб ижтимоий тармоқ фаоллари олий таълимдаги ҳолат ҳақида фаол фикр билдира бошлашди.

Kun.uz нашрининг вазирлик матбуот хизматига таяниб ёзишича, ушбу сўровнома «Талабанинг ижтимоий-психологик паспорти» деб номланади ҳамда у тюторлар ва психологлар томонидан тўлдирилади.

«‘Талабанинг ижтимоий-психологик паспорти» ОТМ психологининг асосий ҳужжати ҳисобланади. Саволлар ҳам талабага бевосита қаратилмаган, учинчи шахс учун мўлжаллаб тузилган», — деб жавоб берган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова.

Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Президентнинг 2017 йилги қарори билан ОТМларда алоҳида штат асосида психолог хизмати ташкил этилган.

«Олий таълим муассасаларида турли нохуш ҳолатлар, суицид билан боғлиқ фожиаларнинг олдини олиш, талабаларнинг шахсий муаммоларини эрта аниқлаш учун талабаларнинг руҳий-психологик ҳолатини баҳолаш, уларнинг муаммо ва дардига ташхис қўйиш ҳамда шу асосда зарур психодиагностик, даволаш-профилактик ишларини йўлга қўйиш мақсадида психологлар тизимли ишларни ташкил этади.

Талабаларнинг ижтимоий психологик портрети шакллантирилиши психологларнинг фаолиятига доир асосий ҳужжатларидан бири ҳисобланади.

Ушбу масалаларнинг йўлга қўйилиши пировард натижада ёшлар ҳаётидаги стресс ҳолатлар, узоқ муддатли депрессия, сурункали депрессия, сурункали тушкун кайфият, муомаладаги қийинчиликлар, шахсий ва ижтимоий психологик муаммоларнинг асл сабаблари аниқланиб, уни бартараф этиш орқали ёшлар ҳаётини, тақдирини, келажагини тўғри ўзанга буришда муҳим аҳамият касб этади», дейилади вазирлик маълумотида.

Аввалроқ Иброҳим Абдураҳмонов олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса, деб топилиши ва келажакда уларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилганди. Бу ҳам ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023