Ўзбекистон IT-хизматлар экспортини 1 млрд долларгача оширади

Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни соҳа ва ҳудудларда рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнгги уч йилда ахборот технологиялари соҳасига катта эътибор қаратилгани ўз натижасини беряпти. Ўтган йили IT-парк резидентлари 5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатган, 140 миллион долларлик хизматларни экспорт қилган.

Мавжуд 715 та давлат хизматидан 370 таси рақамли платформага ўтказилган бўлиб, улардан ўтган йили 12 миллион аҳоли фойдаланган. Рақамлаштириш натижасида 70 дан ортиқ турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳолидан талаб қилиш бекор бўлган.

Лекин булар ҳали етарли эмас. Соҳа ва ҳудудларда қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Хусусан, вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган. Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар, адлия, стандарт, соғлиқни сақлаш соҳаларида ўнлаб хизматлар электрон шаклга ўтказилмаган.

Ахборот технологиялари соҳасида маҳсулотнинг ҳам, экспортнинг ҳам асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келаяпти. Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятида IT-парклар ҳалигача қуриб битказилмаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда шу каби камчиликлар таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгиланди.

Мамлакат да ахборот технологиялари соҳасидаги хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT-архитектор, оператор ва муҳандислар керак. Ҳудудларда юқори тезликдаги интернет тармоғини кенгайтириш лозим. Хорижий IT-компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарур. Аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган янги электрон хизматларни ишга тушириш жоиз.

Давлат раҳбари бу борадаги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввало, Тошкент шаҳрида синовдан ўтган лойиҳалар барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди. Хусусан, пойтахтда Рақамли геопортал, Рақамли уй-жой коммунал, Халқ назорати каби тизимлар ишга туширилган эди. Шаҳар ҳокимлигида Рақамли ривожланиш департаменти тузилган эди. Энди ушбу департамент Рақамли технологиялар вазирлигига ўтказилиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида рақамлаштиришга масъул бўлиши қайд этилди.

Барча бизнес жараёнлар ҳамда аҳоли учун энг зарур хизматларни тўлиқ рақамлаштириб, интеграция қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Биргина мисол: олдин мактаб ўқувчиларининг ягона базаси бўлмагани сабабли мактабларда синфлар миқдори турлича бўлган. Ўтган йили сентябрда мактаб, боғча, ФҲДЁ ва ички ишлар органларининг маълумотлари уйғунлаштирилгани натижасида асоссиз очилган 4 мингта синф қисқартирилган ва 350 миллиард сўм бюджет маблағи тежаб қолинган.

Давлат раҳбари бундай ишларни бошқа соҳаларда ҳам амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу мақсадлар учун маблағ ажратиш, шунингдек, рақамлаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг ярмини вазирлик ва ҳокимликларнинг ўзида қолдириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рақамли технологиялар вазирлигига 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари порталига бирлаштириб, ундаги хизматлар сонини 570 тага етказиш вазифаси қўйилди.

«Рақамлаштиришдан мақсад-муддаомиз нима ўзи? Одамларни рози қилиш, инсон қадрини жойига қўйиш, адолатни таъминлаш», – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларни ахборот технологияларига ўқитиш, ишлашига шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу борада, 1 апрелдан «Электрон ҳукумат», «Бизнес учун дастур», таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган Республика танлови бошланиши эълон қилинди. Шунингдек, ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнгги икки йилда юртимизда 215 та IT-таълим марказлари очилган. Бундай муассасаларни ва уларнинг битирувчиларини қўллаб-қувватлаш учун молиявий имтиёзлар берилиши айтилди. Жумладан, экспортчи компанияларга ишга жойлашган ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, имконияти чекланган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия ажратилади. IT-сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун имтиёзли кредит уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ҳам ўз самарасини берди. Ҳозирда IT-парклар мутахассисларининг кўпчилиги шу дастурни тамомлаган ёшлар ҳисобланади.

Энди ёшларни Coursera платформаси орқали ўқитиш ҳам кенгайтирилади. Улар орасидан энг иқтидорлилари танлаб олиниб, алоҳида дастур асосида халқаро IT-бозор учун тайёрланади.

Йиғилишда соҳадаги экспортни кўпайтириш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 2023 йилда бу кўрсаткични 300 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

Давлат раҳбари бунинг учун хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Шу боис IT-паркда хорижий компаниялар учун Рақамли молия технологиялари маркази ташкил этиш вазифаси қўйилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахборот ва таклифлари эшитилди.

Аввалроқ Шерзод Шерматов IT-Park анжуманига 819 миллион сўм сарфланганига муносабат билдиргани, Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида 100 минг нафаргача ёш мутахассис тайёрланиши тўғрисида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023