Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 февраль, жума куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 21,15 сўмга кўтарилиб, 11 338,09 сўмни ташкил этди. 1 евро эса 30,79 сўм пастлаб, 12 008,17 сўмга етди. 1 Россия рубли 0,18 сўмга юқорилади ва 151,14 сўм бўлди.