Ўзбекистонга 24 февралдан совуқ ҳаво массалари кириб келишни бошлайди
Ўзбекистонга 24 февралдан бошлаб Россия ҳудудларида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 февралдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларига эса 25–26 февраль кунлари Россиянинг Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Натижада 24 февраль куни Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳамда 25 февраль куни республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (қор) кузатилади. Баъзи жойларда кучли бўлади.
Шунингдек, 24–25 февралда республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25–26 февраль кунлари кечаси 0–5 даражагача совуқ, республика шимолида эса 5–10 даражагача совуқ, кундуз кунлари 0–5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 февраль куни ёмғир ва қор ёғиши ҳақида хабар берилганди.