Польша полицияси Украинада «махфий операция» ўтказди

Польша Украина армиясида сапёрлар етишмаслиги ҳамда НАТО ўз мутахассисларини жўната олмагани учун миналардан тозалаш операцияси учун Украинага профессионал полициячилар отрядини юборди, деб ёзади Wirtualna Polska.

Нашрнинг ёзишича, «махфий операция» Украина расмийлари ЕИ аксилтеррор бўлинмалари ассоциациясига аъзо мамлакатларга сапёрлар юбориш илтимоси билан мурожаат қилганидан кейин бошланган. Маълумотларга кўра, ташкилотга аъзо 38 давлатдан фақатгина Польша ушбу таклифга рози бўлади. Натижада Польша Ички ишлар вазирлиги бошлиғи Мариуш Каминский топшириғига кўра, гуманитар полиция контингенти тузилади. Унинг таркибида операцияда ихтиёрий равишда қатнашиш истагини билдирган терроризмга қарши кураш полициясининг алоҳида бўлинмалари ходимларидан иборат жами 98 киши бўлган.

Украинага жўнатилган гуруҳ таркибида сапёрлардан ташқари, миссия аъзоларини қўриқлаш учун фельдшерлар ва «жанговар гуруҳ аъзолари» кирган. Топшириқ иштирокчилари октябрь ойи бошида Украинага бориб, у ерда беш ойча қолган. Нашрнинг таъкидлашича, хавфсизлик нуқтаи назаридан операция ҳақида Миллий полиция бош бошқармасидан уларнинг Польшага қайтиши ҳақида расмий тасдиқ олгандан кейингина хабар берилган.

Польшадан келган гуманитар контингент Украина ҳудудида 342 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни миналардан тозалаган. Миссия аъзолари 23 февраль куни Варшавага қайтиб келган. Уларни мамлакат президенти Анжей Дуда ва ички ишлар вазири қабул қилган.

Аввалроқ Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Запорожье АЭСи ёнида мина портлаши сабабли Россия ва Украинага боргани, шунингдек, Канада Украина ҳудудини миналардан тозалашга 11 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023