Қозоғистон чегарасида вабо туфайли назорат кучайтирилди

Қозоғистон бошқа давлатларда вабо тарқалиши муносабати билан чегараларидаги назоратни кучайтирди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб Tengrinews хабар берди.

Қайд этилишича, Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси юқумли касалликларни кузатиш эпидемиологик бошқармаси раҳбари Роза Кожапованинг қайд этишича, дунёнинг қатор давлатларида вабо касаллиги тарқалиши кузатилмоқда.

«Бу асосан Африка, Сурия давлатлари. Қозоғистон бўйича айтадиган бўлсак, маҳаллий ҳолатда вабо охирги 10 йилда қайд этилмаган. Вабо — бу тўғридан-тўғри одамдан одамга сув орқали юқадиган касаллик. Аммо бу йил дунёдаги вазият кескинлашганига қарамай, ичимлик суви сифати ва очиқ ҳавзалар назоратдан ўтказилмоқда. Очиқ сув ҳавзалари мунтазам турли қўзғатувчилар, жумладан, вабо таёқчаларига ҳам текширилмоқда. Бугунги кунда Қозоғистонва вабонинг тарқалиш хавфи йўқ», — дейди Кожапова.

Унинг сўзларига кўра, қатор давлатларда вабо ҳолатлари қайд этилмоқда, Қозоғистон чегарасида назоратлар ўтказиляпти.

«Мамлакатга келган фуқаролар кўздан кечириляпти. Агарда вабонинг дастлабки аломатлари аниқланса, улар изоляцияга олинади», — дейди мутахассис.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув қувурлари орқали вабо тарқалиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. «Ўзсувтаъминот» мазкур хабар юзасидан муносабат билдириб, фуқаролардан бу каби ёлғонларга ишонмасликларини ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликни сўраган. Шунингдек, Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023