Россия ҳарбий самолёти Белгород вилоятида ҳалокатга учради

Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятида Су-25 самолётининг қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, фалокатга техник носозлик сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, 23 февраль куни самолёт Украинадаги жанговар топшириқни бажариб, Белгород вилоятидаги аэродромга қайтаётганда ҳалокатга учраган.

Вазирлик маълумотларига кўра, самолёт қулаган жойда одамлар ҳамда турар жой бинолари бўлмаган. Самолёт ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлган. Ўз навбатида, вилоят губернатори Вячеслав Гладков воқеа вилоятнинг Валуйский шаҳар округида юз берганини қайд этган. Шунингдек, ҳозирда воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишлаётгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Telegram’даги Baza каналининг хабар беришича, Су-25 қирувчи самолёти Украина билан чегарага яқин жойлашган Орехово қишлоғи чеккасида жойлашган пичан ўралган омборга қулаган. Учувчи эса катапульта бўлишга улгурган ва ҳоспиталга олиб кетилган. Бироқ кўп ўтмай олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ҳарбий самолёт турар жой биносига урилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 13 кишига етгани ҳамда Россиянинг Ейск шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносига Су-34 самолёти қулагани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023