Россия ТИВ Украина ва Ғарб билан музокаралар ўтказиш шартини айтди

Украина ва Ғарб давлатлари музокараларни бошлаш учун биринчи навбатда «қуролларни қўйиши» ва Россия шаҳарларини ўққа тутишни тўхтатиши керак. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

«Шундан кейин янги геосиёсий реаллик базасида муҳокама ўтказиш мумкин», — дейди дипломат.

Унинг қўшимча қилишича, Россия ўз мақсадларида дипломатия орқали эришишга тайёр, бироқ бунга Украина ҳукуматининг Россияни «жанг майдонида ҳарбий мағлубиятга» учратишга қарор қилган «мутлақо ноконструктив позицияси» халақит бермоқда.

«Айни вақтда музокаралар қайта тикланиши фақат Украина ҳукумати ва уларнинг Ғарбдаги кураторларининг мавжуд геосиёсий воқеликни идрок этишга тайёрлиги билан боғлиқ», — дейди Галузин.

Бундан олдин Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина тинчлик музокараларини бошлаш учун сиёсий ирода кўрсатиши кераклигини айтганди. «Россиянинг яхши маълум бўлган талабларини муҳокама қилишга тайёрлик учун сиёсий ирода бўлиши керак», — деганди у.

Аввалроқ Америка президенти Индонезияда ўтказиладиган G20 саммитида Путин билан учрашишдан маъно кўрмаётгани, бироқ Россияда ҳибсга олинган АҚШ фуқароларини муҳокама қилишга тайёрлигини айтганди. Ўз навбатида ноябрь ойи бошларида Украина президенти Владимир Зеленский Путин билан махсус шартлар асосида музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган эди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023