«Россия Угледарга янги ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда» — Британия Мудофаа вазирлиги

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Донецкдаги Россия қўшинлари Бахмутни қуршаб олишга, шунингдек, Угледарга янги штрумни амалга оширишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат разведкасининг кунлик хабарномасида сўз боради.

Фото: Reuters

Охирги икки кун давомида Бахмут яқинида оғир жанглар давом этмоқда, «Россия охирги 6 ҳафтадан бери секин-аста қуршовни амалга ошираётганига қарамай», Украина кучларига Ғарб ёрдамлари етказиладиган йўллар очиқ қоляпти.

Британия Мудофаа вазирининг қайд этишича, Угледар шаҳри яна қаттиқ ўққа тутилди. «Россия ушбу ҳудудда навбатдаги ҳужумга тайёргарлик кўраётгани борасида реал хавф мавжуд», — дейди британиялик ҳарбийлар. Уларнинг таъкидлашича, русларнинг 2022 йил охири ва 2023 йил февралида Угледарга уюштирган ҳужуми муваффақиятсиз якунланган.

Маълумотларга кўра, Угледардаги жанговар ҳаракатларга олдингидек генерал-полковник Рустам Мурадов қўмондонлик қилаётган Шарқий ҳарбий округ қўшинлари жавоб бермоқда. Британиялик ҳарбийларнинг фикрича, Мурадовга олдинги муваффақиятсизлигидан кейин натижаларни яхшилаши учун босим ўтказилмоқда.

Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг маълум қилишича, Россия қўшинлари шаҳарда шимоли-ғарбга ҳаракатланиб, Бахмутни эгаллаб олиш борасидаги уринишларини давом эттирмоқда.

Аввалроқ Россия президенти Мудофаа вазирлигини ядровий қуролларни синовдан ўтказишга тайёрлашга чақиргани, Ғарб давлатлари Украинага 321 та танк етказиб беришн  ваъда қилгани, Буюк Британия Украинада ҳарбий техникалар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлиги, Украина баҳорги ҳужумга қадар Ғарб давлатлари ваъда қилган танкларнинг чорак қисмини олиши ҳақида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023