Россиядаги қурилишда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди
Россиянинг Ленинград вилояти Кудрово шаҳридаги қурилиш майдончасида икки нафар меҳнат мигранти ҳалок бўлди. Улардан бири ўзбекистонлик, деб хабар беради «Фонтанка» нашри.
Қайд этилишича, фожиа 21 февраль куни соат 20:00 атрофида содир бўлган. Қурилиш майдончаси қўриқчиси объектни кўздан кечираётганида шовқин-суронни эшитган. Сўнгра ерга қулаб тушган ҳавозани кўриб қолган. Унинг ичида бўлган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва Тожикистонда туғилган 18 ёшли йигит ҳалок бўлган.
Ленинград вилояти прокуратураси меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши бўйича текширув бошлаган.
«Текширув давомида ҳодисанинг барча ҳолатларига баҳо берилади, агар асослар мавжуд бўлса, прокурор томонидан жавоб чоралари кўрилади», дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Россияда ўзбекистонлик эркак қурилишда ҳалок бўлди
Аввал ҳам Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик ишчи деворини юваётган вақтида металл конструкциянинг қулаши натижасида қурилиш нарвонидан тушиб кетганди. У ҳам олган тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган. Шу билан бирга, Воронеж вилоятида 17 ёшли ўзбекистонлик йигит томдан йиқилиб вафот этганди.